Сирдарёнинг қуйи оқими ҳам асосан қипчоқлар яшайдиган ҳудудлардан, яъни ҳозирги Қозоғистондан оқиб ўтади. Шу боис “сыр” номи XVII асрдан бошлаб дарёга нисбатан ҳам қўлланила бошлаган.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Тунюқуқ, Култегин битигларида Сирдарё – “Йинжу ўгуз” деб тилга олинади, бу эса маъно жиҳатидан дарёнинг форсий номи – “яксарт” (“ҳақиқий инжу”) га тўғри келади. Шунингдек, Амударёнинг юнон тарихчилари томонидан қайд этилган қадимги номи – “окс” (лотинча: “оxus”) ҳам аслида туркча “ўгуз” сўзидан, деган қараш ҳам мавжуд.
Абулғозий “Шажарайи турк”да “орол” номини ҳам тилга олади, фақат бу сўзни денгизга нисбатан эмас, балки Амударёнинг денгизга қуйилиш жойига нисбатан ишлатади: “Аму сувининг тенгизга қуйған еринда, ул ерни Орол дерлар эрди... фақирни хон кўтардилар”(179).
© Абдувоҳид Ҳайит