— Ҳой эгачи, ўғлингизни уйлантирибсиз. Бундай чиройли ҳам ақилли қизни қаердан топдингиз?⠀
— Вой ўргилай... Институт дарвозаси олдида турсам, бир тўда қизлар чиқиб келишяпти. Шундай олдига бориб, чиройлилар чапга, ақллилар ўнгга ўтсин дедим. Ҳаммаси ўтди. Фақат битта қиз у тарафдан бу тарафга югуриб ўта олмай турган эди. Ундан сўрадим:⠀
— Нега бир тарафга ўтмаяпсан? – десам, у қиз:⠀
— Бир ўзим ҳар иккала тарафга қандай ўта оламан? – деди. Кейин шу қизни келин қилдим.
•
@Vafoliy