🇰🇷 Жанубий Корея президенти:
"Кейинги 10 кун ичида мен давлатга қарши кучларни йўқ қиламан"
Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этди▪️ Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл парламентда кўпчиликни ташкил қилаётган мухолифат партияларини “КХДРга ҳамдардлик”да ҳамда ҳукумат ишига тўсқинлик қилишда айблаб ҳарбий ҳолат жорий этди;
▪️ Мамлакатда ҳарбий ҳолат туфайли барча ОАВлар устидан назорат ўрнатилиши эълон қилинди;
▪️ Етакчи ОАВлар интернет порталларида узилишлар бошланди;
▪️ Мудофаа вазирлиги “асосий қўмондонларни” йиғиб жанговар тайёргарликни оширишни буюрди;
▪️ Жанубий Корея парламенти биносига кириш ёпилди;
▪️ Ҳарбий ҳолат туфайли мамлакатда ҳар қандай митинг ва намойишлар ўтказиш, сиёсий партиялар йиғилишлари тақиқланди.
▪️ Мухолифат партиялари вакиллари Миллий Ассамблея яқинида тўпланиб, асосий бинога киришга уринамоқда.
▪️ Мухолифат партиялари етакчилари президент қарорини Конституцияга зид деб таъкидлашмоқда.
Обуна Бўлинг 👉🏻
@VACHACH https://telegram.me/joinchat/AAAAAD6mIb_kRa0xbprMuw Хаммага Тарқатила‼️