Alimoff dan repost
Муаммолардан ухлаб қутилиш ҳақида.
Болалигимда бирор бир муаммо бўлиб қолса, мен ундан ухлаб қутулардим. Масалан мени энг қўрқитадиган нарсалардан бири, қаергадир меҳмонга борганимизда шўхлик қилсам, ойимни менга “Сен билан уйга борганда гаплашамиз“ деган гаплари ёки ўзимизни уйда шўхлик қилсам, масалан опамни йиғлатсам “Сен билан даданг келганда гаплашамиз“ деган гаплари эди. Бундан жуда қўрқар эдим. Агар ўша дақиқани ўзида мен жазомни олсам, менимча бу ҳолат такрорланаверарди. Аммо мен қандайдир “даҳшат“ ни кутиб яшардим. 😂 Кутиш энг ёмони, ундан кўра ўша ондаёқ таъзиримни берганлари маъқул эди.
Аммо мен ҳам канешна ўзимча "уддабурон" эдим. Уйга келишимиз билан ухлаб олардим, ёки дадам келгунича ухлаб қолардим. Эрталаб турганимда эса ҳамма нарса унутилган, аммо менга ўша кутиш жараёнидаги тарбия етиб ортарди. Лекин барибир шу мавзуга доир гап чиқиб қолса, эшитадиганими эшитардим. Шунчаки “отсрочка“ эди ухлаб олиш.
Кунлардан бир куни, унда 3 синфда ўқирдим, мактабимиздаги компьютер ҳонага кирдим, ўқитувчимиз яхши инсон эди, мен компьютерни бошқаларга қараганда анча ўзлаштириб олганим учун чиқариб юбормади, ўйнаб туравер деб устимдан қулфлаб чиқиб кетди. Кейин нимадир бўлди-ю, экранда қора ойна пайдо бўлиб қолди, мен нима қилсам ҳам у йўқолмас эди, ичимдан бир нарса узилгандай бўлди. Бузиб қўйдим деб ўйладим. У пайтлар компьютер эҳее анча қиммат буюм эди. Нима қилишимни билмасдим, компни розеткадан суғуриб ўчирдим, ўқитувчим келди мен раҳмат деб уйга кетдим. Фикри ҳаёлимда гўёки ҳозир ўқитувчим ортимдан уйимизга югуриб келади... Уйга бориб овқатланмадим ҳам, хонамдаги диванни тагига кириб ухлаб олдим. Эрталаб диванимни устида уйғондим, лекин нонуштада менга ҳеч ким ҳеч нарса демади, мактабга ҳадик билан бордим, у ерда ҳам ҳеч гап йўқ...
Компьютер хонасига бордим айбимни тан олиш учун, ўқитувчим мени кўриб розеткадан бекор суғуриб кетибсан компни, суғурмаса ҳам бўлаверади деди кулиб. Мен ҳайрон эдим. Кейин билишимча мен шунчаки компни буйруқлар билан бошқарадиган МС Дос программасига кириб қолган эканман холос😂 Ҳеч қандай бузилиш ҳақида гап сўз йўқ.
Ўшанда тушундимки, муаммони ухлаб ўтказиб юбориш керак эмас. Эркак киши муаммони ечиши керак. Жойида. Агар ўшанда қочиб кетмасдан устоз шунақа қора экран чиқиб қолди деб тан олганимда устозим бир икки ҳаракат билан у программадан чиқишни ўргатган бўларди, мен эса уйга бориб сиқилиб юрмас эдим. Муаммоларни унутиш учун ухлавориш мумкин, аммо уларни вақтида ечган яхши. Чунки ухлаб олиш билан улар ҳеч қачон ечилиб қолмайди.
Каналга уланиш 👉@nurbekalimov