UzTwit


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ижтимоий тармоқлар орқали сиз-у бизга яхши таниш дўстларимиздан ажойиб иқтибослар.
Ўзбекистондаги илк жонли телеграм канали.
Админ - @IqbolYusuf

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Нақл қилишларича, Алишер Навоий ва Биноий туркий тилда ижод қилиш борасида ҳеч келиша олмас эканлар. Ҳазрат Навоий туркий тилнинг бойлигини айтсалар, Биноий буни инкор қилар экан. Биноий Алишер Навоийнинг жиғига тегишни яхши кўрар экан. Бу ҳакида қуйидаги ривоят бор.

Маълумки, Навоий форсий шеърларига Фоний деб тахаллус қўйган. Бир куни Навоий ва Биноий кўчадан ўтиб кетаётиб, бир кучук ўз кучукваччаларининг қорнини туйдириб ётганини кўради. Шунда Биноий Навоийнинг жиғига тегиш учун:
— Ҳазрат, бу Фоний дунёда нима қиларди кучукваччаларни боқиб? — дейди.

Ҳазрат Навоий эса:
— Асло ундай дея кўрманг. Икки-уч ой ўтгач, Бинойидек итвачча бўлиб етишурлар, — дея жавоб қайтарадилар. 😁


Сиёсатчилар ва уларнинг итлари, деб номланган сурат)))

@UzTwit


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ona doim ONA!!!


Бугун ишдан кейин уйга қайтаётганимда ажойиб воқеани гувоҳи бўлдим.

Хуллас биз яшайдиган кўп қаватли бинони кираверишига етганимда, қайсидир қўшнимиз боласига танбеҳ бераётганини эшитдим. Бировни гапини зимдан кузатиш яхши эмас, лекин, қизиқдим. Қани Японлар қанақа қилиб фарзандларини тарбиялайди. У қўшнимиз зинани тепасида, ман пастда. Бир- биримизга кўринмаймиз. Лекин овозлар эшитилади:
- “ Акичан,(«чан» исмларга эркалаш маъносини берадиган қўшимча) ман ишдан чарчаб келганимга қарамасдан, ҳозирги кунларда жуда банд бўлишимга қарамасдан атай сайр қилишга олиб чиқдим. Сан бўлса йўлда мошина йўлига чиқиб кетай дединг. Яхшиямки ушлаб қолдим. Агар ушлаб қолмаганимда мошина уриб кетганда нима бўларди? Жонинг азоб чекарди,ёки сандан айрилиб қолсам ман кейин қандай яшардим?
Бошқа унақа қилма ҳўпми? Жуда ҳам эҳтиёткор бўлишинг керак,мошина йўлларига чиққанингда. Сани жуда ҳам қаттиқ яхши кўраман. Илтимос, манга ваъда бер! Бошқа такрорламайман деб? Ваъда берасан-а?
Яхши, энди уйга кирамиз. Мандан хафа бўлма,сани урушмадим”.

Бу гапларни эшитдиму,ичимда ўзимга ўзим такрорладим.Мана Японча тарбия, мана Японча интизом, мана болани қандай тарбиялаш керак. Ана шунинг учун ҳам булардан нобелчилар чиққан, ана шунинг учун ҳам булар тартиб-интизомда дунёда биринчи ўринда туради. Ана шунинг учун ҳам булар ривожланиб кетган.

Шу каби ҳаёллар миямда айланиб зинадан кўтарилдим. Кўтарилдиму не кўз билан кўрайки бояги Япон қўшнимиз кучугига гапириб ётган экан. Ҳеҳ, сани тарбиялашинга ҳавасим кетмай ман ўлай)))


Баҳодир Искандаров
@UzTwit


MA-News dan repost
#18+
Хаммани хам киммат биохимик, ИФА, ПЦР текширувларидан утишга моддий имкони йук, куйида уй шароитида экспресс, асосийси ТЕКИН тест утказиш усулини таклиф киламан:

Ўз-ўзига ташхис қўйиш учун сийдик таҳлили:

Бир дарахтга қарата чоптиринг:
-Чумолилар келса қанд касаллигингиз бор, -тез қуриб қолса қон босими,
-гўшт ҳиди уфирса Холестерин,
-замогни очишдан олдин чоптириб қўйсангиз Альцгеймер,
-дарахтни нишонга ололмасангиз Паркинсон,
-дарахтни тополмасангиз катаракта,
-дарахт хам сизга жавоб кайтарса паранойя,
-дарахт қолиб оёққа чоптириб қўйсангиз простатит,
-унинг ҳидини сезмасангиз Ковид-19 😀

#Дифференциаль_диагностика
#Сарказм

Шерзод Турдиев


Бир куни отахон сигирини сотгани бозорга кетаëтса, бир "Камаз" тўхтаб:⠀
— Келинг отахон машинага ўтиринг, - дебди.⠀
Отахон:⠀
— Сигирничи?⠀
— Сигирни камазни орқасига боғлаб қўйинг, - дебди шофëр⠀
Отахон сигирни боғлаб қўйибди. Йўлда отахон ухлаб қолибди. Камазни тезлиги 100 км да кетаëтса, машина "гармошкага" тушгач, отахон уйғониб кетиб:⠀
— Сигир нима бўлди? - деса,⠀
Шофëр, орқа ойнага қараб:⠀
— Отахон сигирни тили ўнг томонга чиқиб кетибди, - деса⠀
Отахон:⠀
— Унда машинани чап томонга ол. Болам, сигир обгонга чиқмоқчи, - дермиш.

@UzTwit га обуна бўлинг


Сиз агар Хитойда, Ҳиндистонда, Африкада ёки Европада туғилганимда қандай кўринишда бўлардим, деб ҳеч ўйлаганмисиз? Энди бунинг жавоби оппа-осон. @Pix2MixBot га фотосуратингизни юборинг ва ўзингизни хитой, ҳинд, африкалик ва европалик қиёфасида кўринг.
@UzTwit га обуна бўлинг


📌2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг ижара дарсликлари нархлари

➖1 –синфлар учун – бепул;

➖2-синфлари учун 12 та дарслик – 23 200 сўм;

➖3-синфлар учун 10 та дарслик – 25 800 сўм;

➖4-синфлар учун 11 та дарслик – 18 300 сўм;

➖5-синфлар учун 13 та дарслик – 13 000 сўм;

➖6-синфлар учун 15 та дарслик – 15 800 сўм;

➖7-синфлар учун 16 та дарслик – 20 000 сўм;

➖8-синфлар учун 16 та дарслик – 40 700 сўм;

➖9-синфлар учун 16 та дарслик – 38 500 сўм;

➖10-синфлар учун 17 та дарслик – 27 200 сўм;

➖11-синфлар учун 19 та дарслик - 34 700 сўм.

@magistratura2020


Бугунги кунимизнинг долзарб муаммоларидан бири ҳақида

75 йил муқаддам:

- Ўртоқ генерал! Биз душман позицияси яқинига оддий аскаримизни махфий йўл орқали жойлаштиришга муваффақ бўлдик. У ротанинг «кўзи» бўлиб хизмат қилиши натижасида душман позициясига аниқ ва қақшатқич зарба бера олдик. Душман қўшимча кучлари ўтадиган кўприкни портлатдик. Миналар ёрдамида душманнинг саккизта танкини ёндирдик, йигирма бешта асир олдик. Пиёда аскарларини пулемётчи ва ўқчиларимиз йўқ қилишди. Душман қўшинлари таркиби батамом яксон этилди. Яқин масофада найзабозлик жангларида фалон-фалон оддий аскарларимиз қурбон бўлди, фалон-пистон аскарларимизни эса медалга тавсия қиламан.

Бугун:

- Ўртоқ генерал! Биз фалон рақамли таълим даргоҳига яширин тарзда ўз «қулоқ»ларимизни жойлаштиришга муваффақ бўлдик. Унинг бизга ўз вақтида етказган хабарлари натижасида саккиз қизнинг рўмолини ечиш ва йигирма беш йигитнинг соқолини қириб ташлашнинг уддасидан чиқдик. Бинога кириладиган олд эшикни ёптириб, қатновни орқа эшикдан ташкил эттирдик. Кўприк устидаги пистақурутчини бундан буён бизга хабаркаш бўлиб хизмат қилишга кўндирдик. Қаршилик кўрсатган ота-она ва ака-укалари билан яккама-якка махсус хоналарда суҳбат ташкил этдик. Натижада норозилар батамом қолмади. Қизларнинг рўмоли ечилиши жараёнида беш нафар ходимимиз бўйин товлагани учун ҳайфсан беришга, соқол қиришда кўрсатган жонбозлиги учун тўққиз нафар ходимимизни медалга тавсия қиламан.

Дарё.уз

@UzTwit га обуна бўлинг


Китоб ўқиб туриб, ажойиб бир сўзга дуч келдим. Лотинча бўлса керак.

Оксюморон
- қарама-қарши маънодаги сўзлар бирикмасди.

Масалан:
Тирик мурда,
иссиқ қор,
Монополияга карши кураш
толерант маънавиятчи,
буюк келажак,
болалар билан дам олиш,
тез югирадиган ўзбек футболчиси,
инсофли монопол,
эркин матбуот,
ёлғон ҳақиқат,
инсофли ўғри,
ўзбек матбуотини ўқийдиган инвестор,
қўрқинчли гўзаллик,
қуруқ сув,
текис асфальт,
УзАда чиққан ҳақиқат,
гўрдаги ҳаёт,
ғамгин кулгу,
ун марта тез интернет,
виртуал реаллик,
коррупцияга қарши кураш,
ўйланган бўйдоқ,
оммавий сир,
бахтли пессимист,
Швецариялик қочқин,
Ишини вақтида тугатган программист,
Маҳалладан справка сўрамаган раҳбар,
меҳмондўст Россия,
Демократ Ким Чен Ин,
Заҳарли асал,
совуқ олов,
Мужик аёл,
Оқ қон,
Фоизсиз кредит,
Пекин фабричний,
Ғамгин қувонч,
Чириган ғарб
Гендер тенглик
Доллар Российский
Монопол бўлмаган ҳаво йўллари
Якшанба дам олиш
Оригинал Хитой
Дахшат чиройли


@UzTwit


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Антимонополия қўмитаси UzAMнинг таъзирини бермоқчи
😂😂🤣🤣

👇👇👇

@UzTwit


Domla dan repost
Домла шифокор ҳузурида

- Хўш, сизда йўтал борми?
- Йўқ.
- Нафасингиз қисаётгандир?
- Қисмаяпти дўхтир.
- Таъм ва ҳид сезиш қалай?
- Жуда яхши сезяпман.
- Танангизда беҳузурлик сира йўқми?
- Мутлақо йўқ, дўхтир.
- Демак ёзамиз: сизда симптомсиз коронавирус аниқланди. 12 кун банисага ётасиз.

@domlajonn


Kechmishlar

Do'stlar quloq tutmas qalbingga,
Sen haqda g'iybatlar bob, bob.
O'zing quloq bermas yurakni
Manzil qilar qaysi oftob?!

Istaging o'qishin istaysan,
Ko'zingda istaklar ming kitob.
Ko'nglingga qarashsa yaxshi-yu,
Ko'ngling qaramaydi-chin azob.

Bu- azal bitgan bir hikoya,
Azaldan nishonga tekkan o'q.
Tegrangda million jon bor-u,
Yo'lingda sen istar odam yo'q.

Bo'shliq boshliq bo'lgan botinda
Sukutning jarangi sazoyi.
Oq bulut kutyapdi qalb toqi,
Oq yulduz kutyapdi fazoing.

Dilso'z Azimova
@UzTwit


#Рухий_тарбия

Машинадан таралаётган сокин оҳанг остида катта трассада кетаяпман. Об-ҳаво зўр, кайфият унданда аъло. Светофорда қизилга тўхтадим.

Секундомер: 30.....29....28.....
Икки томонимга икки мошина тўхтади.
Биридан “бдишш бдишш”, иккинчисидан “гумм гумм” музика атрофни тутиб кетди.
Менимча улар бир бири билан ким ўзар ўйнашарди.

Секундомер : 25.....24......23....
Хамма норози бўла бошлади, мениям асабим бузилди.

Секундомер : 20......19.....18.....
Бироз ўйланиб турдимда мен хам мафонни овозини бирозгина кўтардим :
- “ Ya siiyn.
Val –Qur’anil – Hakiym. Innakalaminal – mursalin.
‘Ala sirotim mustaqim…….”

Секундомер : 15.....14.....13.... Ўнг томонимдаги мошина овозини пастлатди.
Кетидан чап томонимдаги машина овозини умуман ўчирди.

Секундомер : 10.....9.....8......
Овозни яна озгина кўтардим:
- "Tanzilal'Azizir Rohiim .
Li tunziro qovmam ma unzira aba'uhum fahum g'ofilun........."
Атроф жим жит бўлиб қолди.

Секундомер :5....4......3.....
Мазза ..... Мана буни кайф деса бўлади.
Хамма охиста……, жудаям охиста қўзғалди.........


p.s: Ха айтганча, халиги икки машина анчагача қувиб ўтмасдан орқамдан секин юришди....
Рахмат уларга!

Мухаммад Мадрахимов

@UzTwit


#ҲОЗИРЖАВОБ

• Мункиллаб қолган кекса бир кишига ёшлар ҳазил қилишиб:
- Отахон, камонни сотасизми?! -дейишибди.
• Шунда отахон:
- Озгина сабр қилсанг текинга оласан! - дебди ҳозиржавоблик билан.

@UzTwit


Ходимларини моддий қўллаб қувватлашда сахийлигини аямай, ойликларни ҳам дадил-дадил берадиган банк қайси? (ходимлар учун сўровнома)
So‘rovnoma
  •   Халқ банки
  •   Капитал банк
  •   Алоқа банк
  •   Асака банк
  •   Агро банк
  •   Қишлоқ қурилиш банк
  •   Саноат қурилиш банк
821 ta ovoz


КАМПИР ҲАҚИДА ШЕЪР

Тонгда жўнар бозорга
Дили тўла аламга,
Дили тўла озорга
Ҳеч кими йўқ бу кампир.

Уч-тўрт ҳовуч қурт еган
Олмасини уяди
Ва кечгача саратон
Офтобида куяди.

Ҳеч ким унга қарамас,
Қарамас олмасига,
Одамларга боқар у
Боққандек боласига.

Баъзилар тўқнашаркан
Унинг мунгли кўзига,
Чидолмасдан, қайрилиб
Кета бошлар изига.

Ҳеч кимни яқинлатмас
Кўзидаги дард-алам,
Мўлтираб айтса ҳам-ки:
“Олмамдан олинг, болам...”

Шомда уйига қайтар
Кўтариб олмасини,
Кўзидаги аламу
Дилдаги ноласини.

Аммо субҳи азонда
Дили тўла озорга,
Ҳеч кими йўқ бу кампир
Яна жўнар бозорга...

Хуршид Даврон

@UzTwit


Isroil Tillaboyev blogi dan repost
​​Калла суяги ва Lex.uz

Олимларнинг айтишича, одамзод ғайритабиий кучлардан қўрққанлиги учун турли маросим ва фетишларни ўйлаб топган. Жонсиз нарсага умид боғлаган. Жонлилардан умид бўлмагач, жонсизига умид боғлайди-да. Денгиз тошмаслиги учун “денгиз худоси”га қурбонлик қилган, ҳосилим яхши унсин деб “ҳосилдорлик худоси”га.

Қадимги Римдагина деманг, ўзимизда ҳам бунақа одатлар бисёр. Савдоим юришсин, деб ари уйини бузиб тутатамиз. Уйимга фалокат келмасин, деб дарвозага тақа қоқамиз, томга кўз расмини чизамиз. Ишим юришсин, ёмонларнинг юзини тескари қилсин, деб мол ё қўйнинг тиржайган калла суягини илиб қўямиз.

Буни қарангки, жонсиз нажоткорлар ҳам замон ва маконга қараб ўзгариб тураркан. Дўконлардан бирига расмдаги матнни илиб қўйишибди. Яна иқтибос муаллифининг расми билан. Гап йўқ. “Прокуратура ва солиқ тизимидагиларнинг ҳаммаси порахўр. Мен буни яхши биламан”, “Тадбиркор – ҳақиқий фидойи инсон”, “Тадбиркор йўлига қарши чиқиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига, менинг сиёсатимга қарши чиқишдир”. О, бу гаплар тадбиркорга қўй ёғидай ёқишини кўринг. Бу иқтибос тадбиркорни адолатсиз ўлпончидан, нафси ҳакалак отган прокуратурадан асровчи нажоткордир. Энг камида шундай умид қилишади. Бу гаплар мамлакат раҳбари тилидан янгради. Шоҳнинг сўзи – сўзлар шоҳи саналади, ахир. Унга амал қилмоқ керак, бўлмаса жазоингни оласан. Қандингни ур, тадбиркор. Бу ҳам прогресс.

Аммо биргина андишамиз бор. Нормал давлатларда раҳбарнинг сўзи эмас, қонун амал қилади. Қонун бу амалдаги адолатдир. Ўзи жонсиз бўлса-да, кучга кириши билан “тириладиган” нажоткордир. Биз қонунларни ҳурматласак, денгизимиз ҳам тошмайди, ҳосилимизга ҳам барака киради, савдоимиз ҳам юришади, уйимизга фалокат ҳам келмайди, ишимиз ҳамиша ўнгидан келади. Йўқ, алоҳида одам эмас, бутун жамият қонунга бўйсунсагина барака ёғилади. Тадбиркорни ва умуман жамиятни қонун ҳимояласин, тизим функционерлари эркинлиги чегарасини қонунлар белгиласин.Ана шунда ари уяси, калла суяги, тақа, иқтибос каби нарсаларга эҳтиёж қолмайди.

Демак, белгиланган қонун-қоидаларни ўқиб риоя қилишни бошлайлик. Lex.uzни очинг.

@domlajon


Huquqshunos kundaligi dan repost
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди.

Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди.

Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди.

Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

“Ҳикматлар чашмаси”дан.
@mirzabekovsh


#Запал

Битта братишкага товарни нархини сўраш учун мессенжердан овозли хабар жўнатсам, менга "Раҳмат ака, ўзингизга ҳам хайит муборак бўлсин" деб ёзиб .😂

Хайит муборак Азизлар!

Нодир Гойибов

@UzTwit

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

841

obunachilar
Kanal statistikasi