Ta'lim nazorati dan repost
Барча давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари раҳбарлари диққатига!
Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1,3-бандларига мувофиқ идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, мактабдан ташқари, олий, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасаларини ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини 2020 йил учун аттестациядан ўтказиш жадвали ишлаб чиқилмоқда.
Юқоридаги низомнинг 19-бандида таълим ташкилотлари томонидан аккредитация муддати тугайдиган йилдан олдинги йилнинг 1 октябрига қадар Таълим инспекциясига аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим қилиниши белгиланган. Шу муносабат билан барча таълим ташкилотлари (юқорида қайд этилган низомнинг 6-бандига мувофиқ Давлат аккредитацияси муддати 2019 ва 2020 йилларда тугайдиганлар) жорий йилнинг 10 октябрига қадар юқоридаги низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатларни:
▫️юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
▫️таълим ташкилотининг тўлиқ ва қисқартирилган номи, жойлашган жойи, телефон рақами, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ва электрон почта манзили тўғрисидаги маълумот (филиали мавжуд бўлган таълим ташкилоти маълумотларни филиал бўйича ҳам тақдим этади);
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️аттестациядан ўтказиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси (нодавлат таълим ташкилотлари ва ўзини ўзи тўлиқ молиялаштирадиган давлат таълим муассасалари учун);
▫️аттестациядан ўтказиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар ва касблар рўйхатини илова қилган ҳолда ариза топширишлари сўралади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси