⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ўқитувчилар учун синов куни белгиланди
Хабарингиз бор, 25 мартдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.
Ушбу низомга асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 7 май куни ўтказилади.
Синовлар Тошкент шаҳридаги ўқитувчилар учун соат 8:00 дан, Тошкент вилоятидаги педагоглар учун эса соат 11:00 дан бошлаб ташкил этилади.
📌 Малака тоифаларига талабгор педагоглар учун малака (тест) синов жараёнлари билан боғлиқ фойдали ахборотлар билан Таълим инспекциясининг телеграмдаги расмий канали (@uztdi) орқали танишиб боришингиз мумкин.
Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi