📆 Бугун
26 май куни соат 16:00дан 18:00га қадар (
Тошкент вақти билан) ЮНЕСКО ва Жаҳон банки ҳамда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Ўзбекистон таълим вазирликлари ва идоралари ҳамкорлигида
Минтақавий ўқитувчилар сиёсати ҳисоботи режасини тасдиқлаш бўйича семинар ташкил этилади.
📌 “Малакали ўқитувчи – салоҳиятли халқ” ташаббуси доирасида ўтказилаётган семинардан кўзланган асосий мақсад тажрибали тадқиқотчилар жамоаси, миллий экспертлар, халқаро етакчилар ва глобал маслаҳатчилар билан ҳамкорликда
педагогика сиёсатини такомиллаштириш ва шу тариқа
таълим жараёнлари ҳамда ўқувчиларнинг ютуқларини таҳлил қилиш ва қўллаб-қувватлашда ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ҳисобланади.
📋 Семинар дастури: https://bit.ly/3PGCS7H✅ Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: https://bit.ly/3yWnOwL🎙 Семинарнинг расмий тили: Рус, инглиз (
синхрон таржима)
Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi