NAVOI.UZ | Navoiy viloyati hokimligi dan repost
Навоий вилояти телевидениеси орқали ташкил этилган "ОЧИҚ МУЛОҚОТ"да аҳолига коммунал хизмат кӯрсатувчи 10 дан ортиқ соҳаларнинг масъул мутасаддилари иштирок этди. Икки ярим соатдан ортиқ давом этган мулоқот давомида вилоят аҳолисидан газ, электр энергияси, ичимлик суви, иссиқлик тизими, йӯл ва транспорт, ободонлаштириш каби турли йӯналишлар юзасидан 60 дан ортиқ мурожаат, савол ҳам таклифлар билдирилди. Тӯғридан-тӯғри бӯлиб ӯтган мулоқотда вилоятимиз ҳудудларидан фуқаролар томонидан қилиган аксарият масалалар бевосита жавобгар раҳбарлар эътиборига ҳавола этилди, аҳолига атрофлича тушунтириш ва жавоблар йӯлланди. Энг муҳими бу каби мулоқотларни доимий равиш ӯтказиш ва мавжуд муаммоларни ӯз вақтида ижобий ҳал этиб боришга келишиб олинди.
@navoiuz_official
@navoiuz_official