Ёшлар парламенти депутати ташаббус кўрсатди!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси О.Турсунов ташаббусини туман ҳокими қўллаб-қувватлади. Андижон тумани «Гулобод» МФЙ аҳолиси тўлиқ ичимлик суви билан таъминланмоқда.
Ҳозирда «Гулобод» МФЙда 4410 нафар аҳоли яшаётган бўлиб, шундан 1300 нафарга яқини ёшлардир.
Уларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ҳудудга янги сув қудуғи ва насос олиб келинди. Шунингдек, маҳалладаги эскирган сув созлагичлар янгиланмоқда.
Ёш депутат халқнинг бу муаммоси ечилаётганидан мамнун.
Кутамиз, кейинги ташаббус Сизники ёш депутат!
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram