Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Мухиддинов томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида Осиё тараққиёт банки иштирокидаги "Тошкент вилояти ичимлик суви ва оқава сув тизимларини реконструкция қилиш ҳамда қуриш (1-босқич) лойиҳаси" доирасида Зангиота туманидаги 8-сонли сув қабул қилиш ва тарқатиш иншоотида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди.
Лойиҳага мувофиқ тумандаги "Зарафшон" маҳалласининг 1 500 нафар аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган. Юзага келган муаммолар сабабли бир йил мобайнида қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етмай тўхтаб қолган объектда пудратчи қурилиш корхоналари томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Юзага келган муаммолар таҳлил қилиниб, бартараф этиш бўйича тегишли идора вакилларига кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида пудратчи томонидан амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилиб, қолоқлик ва бошқа камчиликлар танқид қилинди ҳамда уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Бундан ташқари, объектда ишларни жадаллаштириш, объектдаги трансформаторни электр тармоғига улаш, ободонлаштириш ишлари ҳамда 2 та 400 м3 ҳажмли сув қабул қилиш ва тарқатиш иншоотини ички хлорлаш, сантиария-гигиена қоидаларига риоя қилиш, зарур монтаж ишларини якунлаб, қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш билан боғлиқ кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook |
Veb-sayt