UzReport.news | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон ва дунё янгиликлари
https://uzreport.news сайтининг расмий Телеграм канали.
Кирилл ёзувида янгиликлар: @uzreportnewsuz
Лотин ёзувида янгиликлар: @uzreport_uz
Қайта алоқа учун: @UzReportbot
Реклама: @FUTBOLTV_ADVERTISING

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Дам олиш кунлари Ўзбекистондан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди

«Ўзгидромет» хизмати Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 24-26 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/dam-olish-kunlari-uzbekistondan-sovu-avo-massalari-chekina-boshlaydi

Lotin|Кирилл


Арманистон парламенти Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳақидаги қонун лойиҳасини февраль ойида кўриб чиқади

11-14 февраль кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги сессияда Арманистон парламенти Европа Иттифоқига кириш жараёнини бошлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқади.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/armaniston-parlamenti-evropa-ittifo-iga-azo-bulish-a-idagi-onun-loyi-asini-fevral-oyida-ku

Lotin|Кирилл


Сенат кафолатланган омонатларни 200 млн сўмгача чеклашга қаратилган қонунни маъқуллади

Кафолатлаш ҳодисаси рўй берганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан бир омонатчига ҳар бир банкда кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 млн сўм миқдорида ёки ундан кам бўлса тўлиқ ҳажмда компенсация тўланиши белгилаб қўйилмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/senat-kafolatlangan-omonatlarni-200-mln-sumgacha-cheklashga-aratilgan-onunni-ma-ulladi

Lotin|Кирилл


Трамп маслаҳатчиси дунёни арзон нефтга тўлдириб, Россия иқтисодиётини "банкрот" қилиш билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўтиш гуруҳи раҳбари Роберт Вилкига кўра, агар Путин Украина бўйича келишувга рози бўлмаса, Қўшма Штатлар жаҳон бозорига нефть етказиб беришни кескин оширади ва бир баррель нефть учун нархни камида 40 долларга туширади.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/world/tramp-masla-atchisi-dunyoni-arzon-neftga-tuldirib-rossiya-i-tisodiyotini-bankrot-ilish-bil

Lotin|Кирилл


Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/avtomobilni-takroran-mast-olda-bosh-arganlik-uchun-jinoiy-javobgarlik-belgilanmo-da

Lotin|Кирилл


Трамп Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларни ошкор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади

АҚШ президенти Доналд Трамп 1963 йилда АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилиши ва 1968 йилда қора танли ҳуқуқ фаоли Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларни махфийликдан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади. "Бу катта воқеа, кўпчилик буни йиллар давомида кутган ва ҳаммаси ошкор бўлади", деди Трамп тегишли фармонни имзолаганидан кейин.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/tramp-kennedining-uldirilishi-a-idagi-ujjatlarni-oshkor-ilish-tu-risidagi-farmonni-imzolad

Lotin|Кирилл


Глобал рисклар ҳисоботи 2025: Можаролар, атроф-муҳит ва дезинформациянинг асосий таҳдидлари

Давос мезбонлигидаги Жаҳон иқтисодий форуми ташкилотчилари 2025 йил учун Глобал рисклар ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, қуролли можаролар жорий йилда ҳам энг долзарб хавф сифатида кўрилмоқда. Узоқ муддатли хатарлар сифатида дезинформация, нотўғри маълумотлар ва сунъий интеллект технологияларининг салбий таъсири билан боғлиқ технологик хавфлар қайд этилди.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/world/global-risklar-isoboti-2025-mojarolar-atrof-mu-it-va-dezinformatsiyaning-asosiy-ta-didlari

Lotin|Кирилл


Нуфузли халқаро брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислар учун йиғим ундирилмайди

Шунингдек, миллий брендларни яратиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистон ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни бериш тартиби соддалаштирилади.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/economy/nufuzli-hal-aro-brendlardan-jalb-ilingan-tehnolog-dizayner-marketolog-kabi-mutahassislar-u

Lotin|Кирилл


Сенат ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини "обрўсизлантириш мақсадида" тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади

“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фото – ва (ёки) видеотасвирни уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш” учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/senat-u-u-tartibot-hodimlari-videolarini-obrusizlantirish-ma-sadida-tar-atishni-ta-i-lovch

Lotin|Кирилл


НАТО бош котиби Марк Рютте Украинадаги уруш жараёнини ўзгартиришга чақирди

Путиннинг Украинадаги ғалабаси альянснинг рақибларини жиловлаш қобилиятига путур етказади, дея огоҳлантирди Рютте. Агар Украина ютқазса, бу НАТОга триллионларга тушади, деб ҳисоблайди у.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/nato-bosh-kotibi-mark-ryutte-natoni-ukrainadagi-urush-jarayonini-uzgartirishga-cha-irdi

Lotin|Кирилл


Тошкент шаҳридаги мактаб ўқувчиларининг 2 нафарида сил аниқланди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги 59-мактабнинг 11-синф ўқувчисида сил касаллиги аниқланган. Бу ҳақда ССВ маълум қилди. Текширувлар давомида 4 нафар кишида касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган. Шундан сўнг 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳозирги вақтда мактаб вақтинча ёпилиб, ўқувчилар дарсларни бошқа мактабларда ўтмоқда.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/toshkent-sha-ridagi-maktab-u-uvchilarining-2-nafarida-sil-ani-landi

Lotin|Кирилл


2024 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 115 млрд долларга етди

Ўтган йили Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1,45 квадриллион сўмдан ошди. Бу миқдор йил давомида Марказий банк эълон қилган доллар курсларининг ўртача миқдоридан келиб чиқилса, тахминан 115 млрд долларга тенг бўлади.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/economy/2024-yilda-uzbekiston-yalpi-ichki-ma-suloti-115-mlrd-dollarga-etdi

Lotin|Кирилл


Reuters: Трамп Украина билан келишувга ундаётган бир вақтда Путин Россия иқтисодиётидан хавотирда

Россия президенти Владимир Путин Украина билан урушнинг асосий мақсадларига аллақачон эришилган, деб ҳисоблаб, энди Россия иқтисодиётидаги номутаносибликлардан кўпроқ ташвишланмоқда.

Батафсил
👉 https://uzreport.news/world/reuters-tramp-ukraina-bilan-kelishuvga-undayotgan-bir-va-tda-putin-rossiya-i-tisodiyotidan

Lotin|Кирилл


Сенат "Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонун билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда. Вазирликка бу бўйича бир қанча ҳуқуқ ва мажбуриятлар белгиланди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/politics/senat-ozi-ov-at-havfsizligi-tu-risidagi-onunni-ma-ulladi

Lotin|Кирилл


Исроил бош вазири Илон Маскни ҳимоя қилди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти Доналд Трамп инаугурациясида нацистларнинг саломини бериб, қўлини кўтарганликда айбланган америкалик миллиардер Илон Маскни ҳимоя қилиб чиқди. Сиёсатчининг фикрича, тадбиркорга туҳмат қилинган. У Маскни “Исроилнинг буюк дўсти” деб атади.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/isroil-bosh-vaziri-ilon-maskni-imoya-ildi

Lotin|Кирилл


Қозоғистон ўртача иш ҳақи миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди

Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистонда ($817,2) маошлар Ўзбекистон ($437,8) ва Қирғизистонникидан ($411,2) деярли икки баравар кўп, Тожикистон бу борада анча ортда қолган ($242,8).

Батафсил
👉 https://uzreport.news/economy/-ozo-iston-urtacha-ish-a-i-mi-dori-buyicha-markaziy-osiyoda-etakchi-deb-topildi

Lotin|Кирилл


Fox News: Трамп дарҳол Путин билан учрашиш истагини билдирди

Америка президенти Доналд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан “зудлик билан” учрашиш истаги борлигини маълум қилди. Шунингдек, Украина президенти Владимир Зеленский Трампга можарога барҳам бериш бўйича келишув тузишга тайёрлигини маълум қилди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/fox-news-tramp-dar-ol-putin-bilan-uchrashish-istagini-bildirdi

Lotin|Кирилл


Малтанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Малта ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун ўзаро визасиз режим жорий қилиш тўғрисида битим имзоланди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/politics/maltaning-uzbekistondagi-birinchi-elchisi-tayinlandi

Lotin|Кирилл


Зеленский АҚШ ва Европани тинчлик учун “Россияга босим ўтказишга” чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарбни Россияга босим ўтказишга чақириб, тинчлик куч билан бўлиши мумкинлигини таъкидлади. “Асосийси секинлашмаслик. Россияга босим ўтказинг, бу урушни хоҳлаётган ягона субъект бу урушда айбдор. Айнан Россия агрессияни узайтиришга уринмоқда”, - деди Украина раҳбари ўз видео мурожаатида.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/world/zelenskiy-a-sh-va-evropani-tinchlik-uchun-rossiyaga-bosim-utkazishga-cha-irdi

Lotin|Кирилл


Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод этилади

Электротехника саноатини 2025–2027 йилларда ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Батафсил 👉 https://uzreport.news/society/uzbekistonda-ishlab-chi-arilmaydigan-laboratoriya-ji-ozlari-va-anjomlari-2028-yil-1-fevral

Lotin|Кирилл

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.