🟦🟦🟦
Марказда Давлат байроғи қабул қилинганлигини 33 йиллиги нишонланди
Мамлакатимиз Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “Миллат байроғи” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Унда марказ раҳбарияти ва ходимлар, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмазор туман бўлинмаси ва Ўзбекистон миллий университетидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди. Тадбирда Давлат байроғининг тарихий аҳамияти, байроқда акс этган ранглар ва унинг халқимиз учун рамзий маъноси ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистоннинг миллий рамзларини, хусусан, давлат байроғини ҳурмат қилиш, унинг мазмуни ва аҳамиятини ёш авлодга етказиш, шунингдек, халқимизнинг бирлик ва бирдамлигини мустаҳкамлашда унинг муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube