Uzpharmagency


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал
Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🔴 Ўзбекистон - Малайзия халқаро ҳамкорлик

❗️ Жорий йилнинг 5 февраль куни, Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ушбу мамлакатнинг "Kotra Pharma", "Pharmaniaga" ва "UMC Berhad" компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

❗️ Учрашув давомида агентлик директори Ўзбекистон фармацевтика бозори, унинг ривожланиш истиқболлари ва инвестиция имкониятлари ҳақида маълумот бериб, компанияларни мамлакат фармацевтика саноатини ривожлантиришга сармоя киритишга чақирди.

❗️ Ўз навбатида, компаниялар вакиллари ўз фаолияти, халқаро бозордаги иштироки ва агентлик билан қандай ҳамкорлик қилиш йўллари ҳақида тақдимот қилдилар.

✔️ Учрашув якунида, томонлар ўзаро маълумот алмашишни давом эттириш, ҳамкорликни йўлга қўйиш ва потенциал лойиҳалар бўйича биргаликда ишлашга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Ўзбекистон - Миср халқаро ҳамкорлик

❗️ Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси кўмагида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Паркент-фарм” ЭИЗ иштирокчиси “Magnit Grand Farm” корхонаси вакилларидан иборат делегация Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида жойлашган "Minapharm Pharmaceuticals" компаниясида учрашув ташкил этилди.

✔️ Учрашувда "Minapharm Pharmaceuticals" компанияси вакиллари компаниянинг тарихи, ютуқлари, илғор технологиялар, биотехнология ва бошқа инновацион соҳалардаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

📌 "Minapharm Pharmaceuticals" – бу Миср, Африка ва Яқин Шарқдаги етакчи фармацевтика компанияси бўлиб, Германиянинг Берлин шаҳрида ва Қоҳирада бир нечта шўъба корхоналари билан минтақадаги биринчи биофармацевтика компанияси ҳисобланади. Компания кичик молекулалардан тортиб мураккаб генетик муҳандислик оқсиллари ва бошқа илғор даволаш усулларигача бўлган саломатликни сақлайдиган ва ҳаётни яхшилайдиган 100 дан ортиқ дори маҳсулотларини ишлаб чиқаради.


✔️ Агентлик вакиллари "Minapharm Pharmaceuticals" компанияси фаолияти билан яқиндан танишди ва Фармагентлик фаолияти, Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожланиш босқичлари, инновациялар, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

✔️ Учрашув якунида "Minapharm Pharmaceuticals" компанияси Ўзбекистоннинг “Magnit Grand Farm” корхонаси билан ҳамкорликда “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудида янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Ўзбекистон - Малайзия халқаро ҳамкорлик

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Малайзиянинг "Novugen Malaysia" компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

📌 Учрашув аввалида "Novugen Malaysia" компания вакиллари ўз фаолияти ҳақида маълумот тақдим этди. Компания Малайзияда FDA (АҚШ Озиқ-овқат ва Фармацевтика Идораси) томонидан тасдиқланган ягона ишлаб чиқариш заводларига эга. Бундан ташқари, уларнинг FDA сертификатига эга бўлган объектлари онкология ва махсус дорилар ишлаб чиқаришга ихтисослаш.

❗️ Агентлик директори "Novugen Malaysia" компанияси жамоасига Ўзбекистондаги фармацевтика бозори ҳақида батафсил маълумот берди. Мамлакатимиз фармацевтика саноатига сармоя киритиш, янги инвестицион лойиҳалар амалга оширишда яратилган имкониятлари ҳақида айтиб ўтди ва биотехнология маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.

✔️Учрашув сўнгида икки томон Ўзбекистонда биотехнология маҳсулотларини маҳаллийлаштириш бўйича потенциал ҳамкорликни бошлашга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Диққат эълон‼️

Бугун, соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази - GxP” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:

https://us06web.zoom.us/j/84125976015?pwd=flD6j5BOdlZB4j1GI7GwkOzeukvweV.1

Идентификатор конференции: 841 2597 6015
Код доступа: 132929

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Малайзиянинг энг йирик фармацевтика компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

✔️ Бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтика бозори, инвестиция имтиёзлари, импорт-экспорт салоҳияти дунё давлатларини қизиқтириб келмоқда.

📌 " Батафсил ҳаволада https://uza.uz/posts/685177

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Ўзбекистон - Малайзия халқаро ҳамкорлик

❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Малайзиянинг Селангор штати, Шах-Алам шаҳрида жойлашган "Sirim Berhad" компаниясига борди

✔️ Учрашувда, "Sirim Berhad" компанияси вакиллари ўзининг корпоратив профилини тақдим этди, шунингдек, компаниянинг тарихи, ютуқлари, илғор технологиялар, биотехнология, сунъий интеллект (AI) ва бошқа инновацион соҳалардаги фаолияти ҳақида маълумот берди.

📌 "Sirim Berhad" – бу Малайзиянинг етакчи илмий-тадқиқот ва технологик компанияси бўлиб, у саноат, атроф-муҳит ва ижтимоий соҳаларда инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва қўллаш билан шуғулланади.


✔️ Агентлик директори "Sirim Berhad" компанияси фаолияти билан яқиндан танишди. А.Азизов Фармагентлик фаолияти ва Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш, инновациялар, фан ва таълимни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

❗️ Учрашув давомида икки томон бир қанча йўналишларда ҳамкорлик бошлашга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Ўзбекистон - Малайзия халқаро ҳамкорлик

Жорий йилинг 4 февраль куни, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Малайзиянинг энг йирик фармацевтика компанияси "Duopharma" ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

❗️ Учрашувда, компания вакиллари Ўзбекистон фармацевтика бозори, инвестиция имтиёзлари, импорт статистикаси, экспорт салоҳияти ҳамда бошқа тегишли масалалар бўйича қизиқиш билдирди. Агентлик директори, барча масалалар юзасидан батафсил маълумот берди ва янги инвестицион лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди.

✔️ Учрашув якунида, томонлар келгусида шартномавий ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

📌 Duopharma компанияси юқори сифатли фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, унинг маҳсулотлари Ҳалол сертификатига эга ва халқаро бозорлар, жумладан Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқда кенг тарқалган.


Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда АҚШнинг "Johnson & Johnson" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди

❗️ Учрашувда, "Johnson & Johnson" компанияси вакиллари Ўзбекистонда тиббий буюмларни маркировкалаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

✔️ Агентлик директори, мамлакатимизда контрафакт маҳсулотлар савдосини олдини олиш учун босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар, ечимлар ва қонуний меъёрлар бўйича батафсил маълумот берди.

✔️ Ўз ўрнида, компания вакиллари жаҳон тажрибаси билан бўлишган ҳолда, ўз таклифларини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ҳиндистоннинг "Shayana Farm" ва "Quntrol Laboratories" компаниялари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

✔️ Музокаралар чоғида "Shayana Farm" компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди.

✔️ Шунингдек, "Quntrol Laboratories" компанияси вакили фармацевтика маҳсулотларининг сифатини янада ошириш мақсадида, товарларни мамлакатимизга жўнатиш олди текшируви, жисмоний кўздан кечириш, сифат назорати ва сертификатлаштириш хизматларини жорий этиш бўйича фикрларини билдирди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.