Чистая Энергия / Sof Energiya dan repost
Барчамиз гибрид автомобиллар ёки электрокар ҳақида эшитганмиз. Келинг, муқобил энергия манбаи билан ҳаракатланувчи қандай автомобил турлари борлигини муҳокама қиламиз.
Гибрид автомобил (HEV) аккумуляторли батареялар ҳамда бензобакдан ёқилғи олувчи бензин двигателидан қувватланадиган электромотордан параллел равишда фойдаланиб ишлайди.
Двигатель турларини:
● Параллел. Ушбу двигатель тури электрда ҳам, бензинда ҳам ишлайди, тармоқдан қувватланган ҳолда етарлича масофа босиб ўта олади.
● Навбатли-параллел. План-гибридлар асосий узатмаси электромотор бўлган навбатли ёки параллел гибрид автомобиллар сифатида ишлай олади.
● Навбатли (REEV). Электр двигателни қувватловчи аккумулятор батареялар учун энергия ишлаб чиқарувчи генераторни ҳаракатлантирувчи "Багаждаги генератор"ли плагин-гибридлар. Бу каби автомобилларни АКБсини тармоқдан қувватлаш мумкин.
Электромобиллар (BEV) ташқи манбалардан қувватланувчи аккумуляторлар энергиясидан озиқланувчи электр двигатели орқали ҳаракатга келтирилади.
Ёқилғи элементлари асосидаги электромобиллар (FCEV) водородни автомобилни ҳаракатга келтирувчи электр энергиясига айлантиради. Генератор ичида содир бўладиган кимёвий реакциялар туфайли автомобилни ҳаракатлантирувчи электр энергияси ҳосил бўлади. Аккумулятор блоки рекуператив энергия ҳисобига қувватланади.
#буқандайишлайди #буқизиқ
@clearenergy