МЕНИНГ УЙИМ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Уй-жойни рўйхатдан ўтказиш, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кенг жамоатчиликни хабардор этиш кампанияси.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️ Президент фармонига асосан, давлат органлари томонидан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатларнинг аҳоли ва тадбиркорлардан талаб этилиши бекор қилинди.

450 дан ортиқ қонун ҳужжатида белгиланган ушбу ҳужжатларни ваколатли давлат органлари «Электрон ҳукумат» платформаси орқали оладиган бўлди.

Ушбу ҳужжатлар орасида қуйидагилар ҳам мавжуд:

- фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор-йўқлиги;
- турар жойнинг майдони;
- солиқ қарзи бор-йўқлиги;
- солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилгани;

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzmeninguyim


Соседи dan repost
Соседи - это единая творческая редакции объединяющая молодых журналистов из Таджикистан и Узбекистана.

Мы покажем и расскажем о
• социальной
• культурной
• образовательной жизни
молодёжи двух стран 🇺🇿 🇹🇯

Наши публикации вы сможете увидеть
На Facebook и Instagram странице Коалиции Женщин Журналистов

Также, на Facebook и Instagram странице Zira media


Bugun.uz | Расмий канал dan repost
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом таcдиқланди

Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади

Батафсил — bugun.uz/8587

Тelegram | Facebook | Instagram


Bugun.uz | Расмий канал dan repost
Ўзбекистонда 2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмагани маълум бўлди

«Снос» бўйича энг кўп ноқонуний қарор Андижонда қабул қилинган

Батафсил — bugun.uz/8248

Тelegram | Facebook | Instagram


#Ҳуқуқингизни_билинг

Турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кирганлик учун мансабдор бўлмаган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача (81 670 сўмдан 245 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб ғайриқонуний бостириб кириш эса 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzmeninguyim


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишнинг янги тизими жорий этилади

“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 05.02.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.

🔰 Унга кўра:

➖ қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;

➖ электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;

➖ танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди;

➖ танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.

🔄 Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

📁 Қарор билан қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzmeninguyim


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
➖ улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
➖ фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

🔰 Мазкур низом қоидалари:

➖ шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.

📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.

🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

🚫 Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурлишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzmeninguyim


#Биласизми

Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/uzmeninguyim


Кўчмас мулкларга оид ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат хизматларининг муддатлари

Саҳифаларимиз: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


#Биласизми

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

🔸кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

🔸кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

🔸кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

❗️Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

@uzmeninguyim


​​Маданият ва санъат соҳасидаги давлат мулки объектлари давлат-хусусий шериклик асосида берилади

“Маданият ва санъат соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (30-сон, 20.01.2021 й) қабул қилинди.

📋 Қарор билан, давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган 172 та давлат мулки объектининг рўйхати тасдиқланди.

🔰 Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан келишмасдан, қуйидагиларга йўл қўйилмаслиги белгиланди:

➖ уларнинг тизимидаги кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, театрлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг кўчмас мулкларини хусусийлаштириш;

➖ уларнинг ҳудудидаги ер майдонларини маҳаллий ҳокимликлар захирасига олиш.

♻️ Мазкур турдаги объектлар уларнинг маданият ва санъат соҳасидаги фаолият турини сақлаб қолиш шарти билан давлат-хусусий шериклик асосида берилади.

🔰 Бунда ташаббускорларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида маданият ва санъат соҳасига яқин бўлган:
● хизмат кўрсатиш;
● кичик ишлаб чиқариш;
● савдо фаолияти турлари билан шуғулланишга рухсат этилади.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


2020 йилда Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1 миллион 196 минг 370дан зиёд мурожаат (ойига ўртача 99,7 мингта, 1 кунда – 3,2 мингта) келиб тушган.

Маълум қилинишича, ушбу мурожаатларнинг 58 фоизи (693,9 минг) ижобий ҳал қилиш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечимини топган. 373,6 мингдан зиёд мурожаат эгасига тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Шунингдек, 2020 йилда аҳолидан қуйидаги йўналишларда энг кўп мурожаатлар келиб тушган:

🔹уй-жой таъминоти - 47 минг 307 та

🔹 ер майдони ажратмаслик ёки олиб қўйиш - 20 минг 491

🔹 аҳоли уй-жойларини таъмирлаш - 15 минг 722.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кадастр соҳасида кеча ва бугун

Саҳифаларимизга обуна бўлинг:
👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


#Биласизми

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

❌ Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича Кадастр Aгентлигининг директори Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари лавозимига сайланган.

Бундан олдин Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фаолияти давомида Ҳалилилло Тўрахўжаев Aдлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлигининг директори лавозимида, суд тизимида, Президент девонида юқори лавозимларда ишлаган.

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4953, 14.01.2021й) биноан, Фазлиддин Каримович Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Манба: УзА

https://t.me/uzauz/751

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


Kadastr - Live dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Repost.uz интернет нашри мухбири Нодирбек Нортўраев саволи:

“Қирғизистонда шундай система бор спутник орқали бирорта уйни устига босиб у ҳақдаги маълумотни аввалги эгаси, ҳозирги эгаси, олди-сотди ишлари ва нархларини билиш имконияти бор. Бу ўз вақтида коррупцион схемаларни фош этишга ёрдам берган. Ўзбекистонда ҳам шундай тизим пайдо бўладими ва бу тизимга кириш очиқ бўладими?”

Кадастр агентлиги бўлим бошлиғи Бегзод Нишанов жавоб берди.


❗️Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди:

🏗 «Аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида нормативларга ўзгаришлар киритилди. Бундан кейин уйлар «коробка» ҳолатида топширилмайди. Бу тартиб-тамойил 3 ойдан кейин, апрелдан кучга киради.

☑️ Пудрат ташкилотлари қуриб топшираётган барча уйларнинг 100 фоиз деворлари, коммуникация тармоқлари тортилган бўлади».

Саҳифаларимизга обуна бўлинг: 👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram


Kadastr - Live dan repost
Айни дамда Миллий матбуот марказида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг матбуот анжумани бошланди

● Мавзу: Хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини йўлга қўйиш тартиблари, «маҳаллабай» муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари

● Спикерлар:
Санжар Абдураззоқов – Давлат кадастрлари палатаси бўлим бошлиғи,

Мурод Файзуллаев – Тошкент шаҳар кадастр палатаси бошқармаси бошлиғи

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

394

obunachilar
Kanal statistikasi