O'zLiDeP Xorazm viloyat Kengashi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Тадбикорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хоразм вилоят Кенгашининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


#Хива_шаҳар
#Депутатлар_фаолиятидан
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
О‘zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Хива шаҳридаги 1-сон оилавий поликлиникада тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Л.Мирзаева, O’zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари С.Файзуллаева, шифокорлар, партия фаоллари иштирок этди.
Тиббий кўрикда 40 нафар аёллар лор, гениколог, УЗИ ва бошқа ҳасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар.
- Бир неча кунлардан бери ўзимда ҳолсизлик сезиб, дармоним бўлмаётган эди. – дейди Ф.Яқубова. - Мана бугун партия ташаббуси билан ташкил этилган тиббий кўрикка келиб, кон таҳлилларимни топшириш натижасида ўзимдаги касалликларни билиб олдим ва бу енгил турдаги касалликларни даволаш учун малакали шифокорлардан тиббий маслаҳатлар олдим. Бунинг учун O’zLiDeP партиясига ҳамда жонкуяр шифокорларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.




#Партия_фаолиятидан
#Шовот_туман

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил қилинганлигининг 33 йиллиги ва 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Шовот туманидаги 49093-сонли харбий қисмда “Армия ва халқ бир тану-бир жон” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Харбий қисм командири А.Турсунов ва O’zLiDeP Шовот туман Кенгаши раиси Б.Қурязов тадбир қатнашчиларини байрам билан табрикладилар.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
XORAZM24

YANGI O‘ZBEKISTON ARMIYASI - MAMLAKAT TAYANCHI.

14.01.2025  ✅

📲@XorazmTELEKANAL✔️

📲DASTURNING HD versiyasi👇
   
        🎥   YouTube

📺 OnlineTV
📻 Online Radio


O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP dan repost
😎 O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Янгиариқ туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларнинг 33 йиллиги ҳамда 14 январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Мудофаа Вазирлигига қарашли Янгиариқ умумқўшин полигонида ҳарбий хизматчилар билан биргаликда “Биз Янги Ўзбекистоннинг тинчлигини сақлаймиз”мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #vatan_himoyasi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


#Партия_фаолиятидан
#Урганч_шаҳар

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгашида тадбир ташкил этилди. Унда O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Урганч шаҳар кенгаши вакиллари йиғилганларни байрам билан табрикладилар.
Тадбирда O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ислом Файзуллаев сўзга чиқиб, кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилаётгани, бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этаётганликлари, ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайдиган бебаҳо бойлик – тинчлик ва осойишталикни асраш ва ҳимоя қилишда якдиллик билан хизмат қилаётганликларини эътироф этди.
— Президентимиз ташаббуси билан давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича қатъий позициясини ифода этувчи янги Мудофаа тизимининг ишлаб чиқилгани Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, халқимизнинг бахтли, фаровон ҳаётининг муҳим кафолатига айланди, — дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгаши раҳбари Даврон Ибрагимов.
Бугунги кунда мазкур Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят Кенгаши ёшларни давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ва муҳтож оилалар фарзандларини турли касбларга тайёрлашда катта хизмат қилмоқда. Хусусан, ўтган йил давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни 10 дан ортиқ турли касбларга имтиёзли равишда тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшган.
Партия вакиллари байрам муносабати билан ташкилот таркибидаги бошланғич партия аъзоларини табриклаб уларнинг шарафли ва масъулиятли вазифаларида куч- қувватлар тиладилар ва партиянинг эсдалик совғаларини топширдилар.




#Партия_фаолиятидан
#Янгиариқ_туман
14-ЯНВАРЬ - ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ва Янгиариқ туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларнинг 33 йиллиги ҳамда “14 январ -Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Мудофаа Вазирлигига қарашли “Янгиариқ умумқўшин полигони” да ҳарбий хизматчилар билан биргаликда “Биз янги Ўзбекистоннинг тинчлигини сақлаймиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати Р.Ражапова, O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши депутатлар, партия гурухлари ва сиёсий таьлим билан ишлаш бўлим мудири Қ.Бекметов, O'zLiDeP Янгиариқ туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари -аппарат раҳбари Қ.Ҳайдаров, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Ватанимиз тинчлиги ва ҳимояси барча фуқаролар, энг аввало ўзларини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун юксак фахрдир. Юрт ҳимояси тарихнинг турли даврларида барча давлат ва элатларнинг мард ва жасур ўғлонлари учун муқаддас вазифа ҳисобланган. Давлатимизнинг мудофаа қўшинлари ҳар бир мамлакатда асосий фаолият йўналишлари қаторидан жой олиш билан бирга, давлат тинчлиги ва бутунлигини сақлаши учун юрт фаровонлигини таъминлаш мақсадида ўз ҳудудлари чегараларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётлиги ҳусусида фикр юритилди.
Тадбир сўнгида харбий хизматчиларга партиянинг эсталик совғаларини тақдим этдилар.



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.