Партия шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилишида шаҳар Кенгаши депутатларидан Руслан Загретдинов, Раъно Аҳадова, Наргиза Дилова, Шахноза Ахророва ҳамда Малика Ишходжаевалар сўзга чиқиб, сайловчилар томонидан уларга билдирилган юксак ишончни ўз партиявий ва депутатлик фаолиятлари билан оқлашларини, ўзларининг бутун куч билим ва ғайратларини аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мақсадида олиб борилаётган ишларга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишга сафарбар этишларини таъкидладилар. Зотан, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари кўп жиҳатдан халқ вакилларининг ҳам талаб даражасида фаолият олиб боришларига ҳам кўп жиҳатдан боғлик.