"Кўчманчилар мамлакати" (
Nomadland) фильми менга кучли таъсир қилди, оддийдек туюлади, аммо унда кўчиб яшашга маҳкум инсон ва халқ манзараси бор, атрофга фикрлаб боқ, қара, тикил кейин кўзингга бошқа манзаралар ҳам кўринади - албатта оддий одамлар ҳам.
Кўп фильмларда "
инсон" йўқ бўлиб кетяпти. Фильмдаги одатий тасвирлар эмас, бизнинг асл манзарадир. Уйсиз қолиб машиналарда яшайдиганлар ва умуман жамиятда ёлғизланган одамлар ҳақидаги драма. Кўп ўринлари бизнинг ҳаётга ҳам тегишли бўлгани учун сизга баъзи иқтибосларни келтирмоқчиман. Мазкур кинокартина ўтган йилги Оскар мукофотининг "
Энг яхши фильм"и бўлди ва режиссёри эса "
Энг яхши режиссёр" (
Чжао Тин бу мукофотни олган дунёдаги иккинчи аёлдир ) бундан ташқари яна 4 номинация бўйича ғолиб бўлган. Буни маълумот учун айтдим, аммо фильм сизга бошқа нарсани айтади ва у ҳеч қачон маълумот учун бўлмайди...
🎙Америка дунёдаги энг бой давлат, аммо қашшоқ америкаликларга фақирлик сабабини фақат ўзларидан қидириш, ўзидан нафратланиш ўргатилади. Бошқа халқларда ҳам бечоралар кўп, аммо улар фақирликдан ҳам донишмандлик ва олийжаноблик топа олади, камбағал бўла туриб ҳокимят ва бойлардан кўра ҳурматга эга бўлган одамлар ҳақида афсоналар, ҳикоялар бор. Камбағал америкаликлар эса бундай афсоналарни билишмайди. Улар ўзларини масхара қиладилар, ўз устидан куладилар ва фақат ҳаётда муваффақият қозонганларни кўтар-кўтар қиладилар, алқайдилар.
🎙Мен учратганларнинг кўпчилиги узоқ вақт давомида битта ўйин ўйнаганини ҳис қилишди. Ва улар тизимни бузиш йўлини топдилар. Улар одатий “қути”лардан воз кечиб, ижара ва кредитларнинг даҳшатли кишанини отиб юборишди. Улар фургонлар, юк машиналари ва тиркамаларга ўтишди, об-ҳаво яхши бўлганида бир жойдан иккинчи жойга саёҳат қилишди ва мавсумий ишлардан тирикчилик ўтказди. Линда - бу қабила вакили. У ғарбга қараб кетяпти, мен эса унинг ортидан кетяпман.
🎙Инсон бўлиш мавжудликдан бошқа яна бир нималарни хоҳлашдир.
🎙Иқтисодий қийинчиликлар учун айб кўпинча жабрланганларнинг елкасига юкланган бугунги маданий майдонда Боб уларни қоралаш эмас, аксинча қўллаб-қувватлашни таклиф қилди: Бир вақтлар шундай ижтимоий фикр бор эди, агар сиз қоидалар бўйича ўйнасангиз (мактабни тугатсангиз, ишга жойлашсангиз ва қаттиқ меҳнат қилсангиз) яхши бўларди, – деди у ўқувчиларга. – Бугунги кунда бундай эмас. Сиз ҳамма нарсани тўғри, жамият талаб қилганидек қилишингиз мумкин ва барибир камбағал, ёлғиз ва уйсиз қолишингиз мумкин.
"Кўчманчилар мамлакати" фильмидан
@javlonjovliyev