ЎЗИМИЗНИКИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Ўзимизнинг муаммолар. Ҳаммаси ўзимизники. Биз борини кўрсатамиз!
Фейсбукдаги саҳифамиз: https://www.facebook.com/groups/242457136891050

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Товба қилдим, қайтиб бу йўлга юрмийман"

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шалтоқни ортидан бошқалар тозалаб юрибди

@uzimizniki_uz


"Uzauto Motors"га янги бошлиқ тайинланди. Энди ҳисоб бериладими?

Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Компаниянинг ҳорижлик собиқ раҳбари шунча пулни олиб, амалда тайинли ўзгариш қилмай четга чиқди. Унинг тайинловидан олдин халққа қоп қоп ваъдалар берилганди. Бироқ натижа 0.

Халқнинг бюджетидан субсидия ва имтиёзлар олиб яшаётган компаниядан кимдир шу ваъдаларнинг ҳисобини берармикан? Балки янги раҳбар буни бошлаб берар.

@uzimizniki_uz


2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловлар қуйидагича ошади

👉 Бир кВт/соат учун электр энергияси учун - 600 сўм;

👉 Бир куб метр табиий газ учун - 1000 сўм этиб белгиланди.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
310 км/с тезлик

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ғайрат Дўстов адвокат сўровига жавобан судга Тошкент шаҳар ИИББдан олиб келинаётганини айтди

@uzimizniki_uz


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Энди жамоат транспортларига нақд пулда тўлов қилиб бўлмайди. Бунинг учун терминаллар орқали бир марталик чеклар сотиб олиш зарур.

Чек сотиб олинадиган терминаллар эса ишламаяпти.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔞 Болалар учун расмли эртак китобни аҳволини қаранг: очиқчасига ЛГБТга тарғибот бошланибди. “Болам русча, инглизча ўрганади“ деб ҳар нарсани олиб бераверманг

Четни китобларини олишда ЭҲТИЁТ БЎЛИНГЛАР

Ёшларни онгини заҳарлаш бу. Бизгача кириб келмайди деб ҳеч ким кафолат бермайди ❌

@uzimizniki_uz


Ҳукумат Асакабанк, Алоқабанк ва Ўзсаноатқурилишбандаги давлат улушларини сотиш муддатини 2025 йилга қолдирди - президент фармони

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун кундузи қиммат, кечаси арзон тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилган.

@uzimizniki_uz


Энергетика вазирлиги: Вазирлар Маҳкамасининг 894-сон қарори талаблари нотўғри талқин қилинмоқда. Қоидаларнинг 85-бандида маиший истеъмолчилар кўзда тутилмаган

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда.

Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрда имзоланган 894-сон қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда. Унга кўра, "ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади”, дея ўзгартиш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас!) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

@uzimizniki_uz


⚡️⚡️⚡️3-4 ЯНВАР КУНЛАРИ БАРЧА УЧУН ИШ КУНИ

Президент қарорига кўра, 4 январ шанба куни ҳам барча учун расман иш куни ҳисобланади (4 январни 2 январ куни дамини олиб қўйдик).

@uzimizniki_uz


Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг  27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди унга кўра:

Эндиэлектр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20%) миқдорида тўлов ундирилади.

@uzimizniki_uz


UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон ўз фаолиятини якунлаяпти экан.

Швециялик мутахассис ушбу лавозимга 2021 йил август ойида тайинланган эди.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буни Ҳабиб кўрмасин✊😁

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Футбол ТВ" қайси санадан эфирга чиқиши ва трансляциялар ҳақида маълумот батафсил видеода.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ўзбекистонда нега газ ва свет билан муаммо бошланди? (инфографика)

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда сўнги 4 йил ичида аҳоли томонидан фойдаланиладиган автомашиналар сони 2 бараварга ошган. Бу албатта чет элдан кириб келган автомашиналар фонида бу соҳада рақобат пайдо бўла бошлани билан ҳам боғлиқ.

Бунга параллел равишда мамлакатда юзлаб ёқилғи қуйиш шаҳобчалари ва млн коб.метлраб газ ва бензин етказиб берилиши йўлга қўйилган экан. Буни устига аҳолининг эстеъмоли ҳам ортмоқда.

Бу кўрсаткичлар орқали сабабларни тушуниш мумкин. Буни устига бутун Республика бўйлаб автомаашиналарнинг асосан Тошкентда концентрация бўлиши, айнан пойтахтда турнақтор навбатлар юзага келишига сабаб бўлмоқда.

@uzimizniki_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Метан олганлар тўй беряпти😁

@uzimizniki_uz


Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланибди

Ҳужжат матни

@uzimizniki_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.