⚡️Президентимиз ташаббуси билан Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби белгиланган эди. Олмалиқ шаҳридан 2 нафар қизларимиз Жасмина Гапиржонова ва Кристина Костишиналар ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди.
🤝Уларни талабалик бахти билан табриклаш мақсадида Низомий номидаги педагогика университети ректори А.Умаров, проректори Н.Раҳмонқуловалар талабаларнинг хонадонларида бўлиб, университет жамоасининг табригини етказишди.
💐🎁Университет жамоаси номидан уларга зарур ўқув бадиий адабиётлар тақдим этилди. Шунингдек, талабалик бахтига эришган қизлар тавсиянома олишда яқиндан кўмак берган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ва уларнинг қуйи тизими масъул ходимларига чуқур миннатдорчилик билдиришди.
➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook | Youtube