#сўраган_эдингиз
Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун малака ошириш курслари нима учун бошқа вилоятларда ташкил этилади?
2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.
Фармонга асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига берилди ҳамда Нукус, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида уларнинг филиаллари ташкил этилди.
Шунингдек, фармоннинг 3-банди, 2-хатбошисига асосан, марказ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари), кафедра мудирлари, таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириши белгилаб қўйилган.