Laylo Rustamova dan repost
Ижтимоий тармоқларда тарқалган 188-мактабдаги видеотасвир бўйича баёнот
Жорий йилнинг 20 январида 188-мактабнинг технология фани ўқитувчиси М.Намозов жисмоний тарбия дарсига формасиз келган 7-синф ўқувчиларини мактаб маъмуриятига кўрсатиш мақсадида мактабнинг ички фойесидан туриб суратга олган. Технология фани ўқитувчиси ўқувчиларни суратга олаётган ҳолатини 10-синф ўқувчилари М.М ва Ф.Ш яшириб видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Воқеа сабабини маълум қилиш учун 10-синф ўқувчилари М.М ва Ф.Ш нинг ота-онаси мактабга чақиртирилди. Ўқувчилар М.М ва Ф.Ш видеотасвирни технология ўқитувчиси билан ҳазиллашиб, ижтимоий тармоқларда “Лайк” олиш учун тарқатганлигини тан олди.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш ишлари амалга оширилмоқда.