O‘zbekiston Kinematografiya agentligi dan repost
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТЎРТТА ШАҲРИДА VII ЕВРОПА КИНОСИ ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТАДИ
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга, Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциасиясининг (ЭОАВМА) кўмагида, 11 октабрьдан 10 ноябрьгача VII Европа киноси фестивали бўлиб ўтади.
Бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган филмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.
Очилиш маросими 11 октабрь Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-холл” биносида бўлиб ўтади. Фестивал Тошкентда 18 октабрьгача давом этади, фильмлар Нукусда – 24-26 окябрь, Урганчда – 1-3 ноябрь ва Жиззахда – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.
Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади.
Булар: “Белгияликлар қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Тсвеиг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий фильмлари.
Европа киноси фестивали минтақанинг маданий ранг-баранглигини ёрқин жилоларда акс эттириш орқали Европа киноси саноати янгиликларини тақдим этиш баробарида Ўзбекистон томошабинларининг маданий маърифатини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.
Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.