O‘zbekiston yoshlar ittifoqi dan repost
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ РАҲБАРИЯТИДА ЎЗГАРИШ БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 августдаги Фармони асосида Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қуранбаев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу пайтга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Саъдуллаев Алишер Зафарович бугундан бошлаб Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариш юкланди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жамоаси Қаҳрамон Қуранбаев ва Алишер Саъдуллаевларни янги масъулиятли лавозимлар билан самимий қутлайди ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолади.