Жорий йилнинг 15 январь куни “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясида “Компания ва унинг таркибидаги корхоналарда 2019 йилда Ёшларга оид давлат сиёсати масаласида амалга оширилган ишлар, тизимда ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва 2020 йилда мазкур йўналишда кўзда тутилган устувор вазифалар” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад – компания тизимида ёшлар сиёсати масаласида амалга ошириб келинаётган ишларни таҳлил қилиш, раҳбар ва тизимдаги ёшлар ўртасида очиқ мулоқот қилиш учун майдон яратиш, 2020 йилда ёшларга оид давлат сиёсатининг компания ва унинг таркибидаги корхоналарда кенг жорий этишдан иборат.
Юртимизда Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолиги остида ёшларнинг ҳаётий мақсадларини амалиётга татбиқ этишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизимида 13856 нафар ходим фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 5 минг нафардан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Бу эса ўз ўрнида компания тараққиёти ва ишлаб чиқариш салоҳиятини юксалтиришда ёшларнинг ўзига хос аҳамиятга эга куч эканлигини яққол намоён этади.
Жумладан, 2019 йилда мазкур йўналишда бой тарихимиз ва маданий меросимизни тарғиб қилиш, ёшларнинг ватанга бўлган садоқати ва ватанпарварлигини ошириш мақсадида “Ёшлар туризми” лойиҳаси доирасида компания ва тизим корхоналаридаги ёш ходимлар учун Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳрида жойлашган тарихий обидаларга экскурсиялар ташкил этилди, ёш кадрларни ҳужжатлар билан ишлаш савиясини ва менеджмент малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларида қайта тайёрлаш механизмини жорий этилди, компания ва тизим корхоналарида ташкил этилган “Мутолаа хонаси” китоб фонди ёшларни қизиқтирувчи ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва адабий китоблар билан бойитилди, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш мақсадида ёзувчи ва шоирлар, адиблар иштирокида учрашувлар ташкил этилди, Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва оила муқаддаслиги ғояларини кенг тарғиб қилиш, эрта турмуш қуриш ва ёш оилалар ажралишининг олдини олишга қаратилган самарали тадбирлар ташкил этилди. Бундан ташкари йил давомида компания ва тизим корхоналарида ёш кадрларни раҳбарлик ва бош мутахассислик лавозимлари учун захирага киритиш, раҳбарлик лавозимларига захирага олинган ёш кадрларни ҳужжатлар билан ишлаш савиясини ва менеджмент малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларида қайта тайёрлаш механизмини жорий этиш масалларига алоҳида эътибор қаратилди.
2020 йилда ҳам ёшларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш билан бирга билим ва салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар жадал давом эттирилиб, ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббус лойиҳаси доирасида самарали ишларни амалга ошириш, ёш раҳбар кадрларни тарбиялаш, захирасини яратиш ва уларни масъул лавозимларга тавсия этиш йўналишларида ҳам дастур доирасида йирик лойиҳалар амалга ошириш кўзда тутилган.
Тадбир якунида ёшлар етакчиларига Компания ва тизим корхоналарида ёш кадрларни раҳбарлик лавозимига захирага киритиш, Ёш истиқболли кадрлар захирасига киритилган ёш ходимларни босқичма-босқич масъул лавозимларга тайёрлаш. намунали фаолият юритаётган ёшлар етакчиларини давлат мукофотларига тавсия қилиш, ўрта махсус маълумотга эга бўлган, фаол ва ташаббускор ёшларга олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларига имтиёзли кириш бўйича тавсиянома бериш, ёш ходимларни маҳаллий ва хорижий, жумладан ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида хорижий давлатларга юбориш бўйича аниқ чора тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.
www.uzdon.uz
http://fb.me/uzdon.news
https://twitter.com/press_uzdon?s=09
https://www.instagram.com/dilnavozaslanova?r=nametag