🔴 Вазирлардан фақат Ҳилола Умарова ва Озодбек Назарбеков депутат бўладими?
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига партиялар томонидан 5 нафар вазир номзоди ҳам илгари сурилганди. Бу вазирлар номзоди партиялар эгаллаган ўрнига асосан, рўйхатдаги кетма-кетликка кўра депутатликка ўтган эди. Бироқ пропорционал сайлов тизими қоидаларига кўра, депутатликка ўтган номзодлар ўз ўрнидаги ишлаб қолишни ёки парламентда бўлишини ўз истакларига кўра белгилаши назарда тутилган.
Uzdiplomat манбаларига кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг 5 нафар вазиридан фақат икки нафари депутатликка ўтишга розилик бергани айтилмоқда. Булар, ЎзЛиДеП дан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбеков.
Қолган 3 нафар вазир, яъни Экопартиядан номзод - Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, ХДП номзоди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов , «Адолат» партиясидан номзод - Адлия вазири Акбар Тошқуловлар ўз ўрнида, вазир лавозимида ишни давом эттиришади.
Бу ҳақида расмий маълумот яқин соатларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X