Навоий вилояти прокуратураси бўлими бошлиғи Ф.Мамалатипов ҳамда Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Шакаровлар томонидан бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 17 декабрь кун Навбаҳор туманида фаолият олиб бораётган экспортчи ва хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар раҳбарлари ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш мақсадида навбатдаги учрашув ўтказилди.
Тадбирда 14 та тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, шундан 4 таси ер ва бино масаласида, 5 таси кредит ажратилиши бўйича, 2 та солиқ масаласида ҳамда қолган қисми бошқа масалаларда мурожаатлар қилишди.
Барча мурожаатлар назоратга олиниб, 2 таси тадбир жараёнида ҳал қилинди ва қолган қисмини кўриб чиқиш юзасидан масъул идораларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Қолган мурожаатларни қонуний тартибда ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
@uzchamber_navoiy