“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (омбудсман) томонидан Тошкент вилоятида жойлашган 7-сон ва 13-сон жазони ижро этиш колонияларида ташкил этилган мониторинг тадбирларида иштирок этишди.
Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш ва овқатланиш, шунингдек, меҳнат қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари, олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар ҳамда коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жазони ижро этиш колонияларида сақланаётган шахслар билан жамоавий учрашувлар ўтказилди. Натижада аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан жазони ижро этиш колониялари раҳбариятига зарурий тавсиялар берилди. Шунингдек, алоҳида мурожаатчилар томонидан билдирилган эътирозлар ҳам кўриб чиқилди.
Хусусан, Т.Б. исмли маҳкум томонидан ногиронлар аравачасини янгилашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, Омбудсман ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси вакили томонидан янги ногиронлар аравачаси топширилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан гиёҳвандликка чалинган шахслар дори-дармон воситалари ишлатмасдан, Миннесота дастури бўйича ишлаб чиқилган “Атлантисга 12 қадам” психотерапевтика методикаси бўйича фаолият юритаётган “Атлантис” реабилитация марказига ҳам ташриф буюрилди.
Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/192
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати