“Пандемия шароитида Ўзбекистонда глобал ҳамкорлик ва волонтёрлик ҳаракати: ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик” мавзусида онлайн мулоқот бўлиб ўтади
29 май соат 15.00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Пандемия шароитида Ўзбекистонда глобал ҳамкорлик ва волонтёрлик ҳаракати: ҳамжиҳатлик, инсонпарварлик” мавзусида онлайн мулоқот ташкил этилади.
Тадбир давомида “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг аҳамияти, COVID-19 хавфи туфайли Ўзбекистонда эълон қилинган карантин чекловлари даврида коронавирус инфекция тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг хабардорлигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия ёрдамларини кўрсатиш каби йўналишларда амалга оширилган ишлар, тўпланган тажриба ҳамда унда волонтёрларнинг ўрни ҳақида суҳбат бўлиб ўтади.
Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75 йиллиги муносабати билан бутун дунёда эълон қилинган “БМТ75” кампанияси доирасида ташкил этилади.
@uzbyuksalish