🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


O'zbekiston yoshlari umumjahon assotsiatsiyasining Qirg'izistondagi vakolatxonasi
(Rasmiy)
Murojaat : @Willdbers
O'zbekiston: +998993455559
Elchixona : +996 312986296

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


O'zbekistonning O'shdagi Bosh konsulxonasi dan repost
Кирғизистоннинг Ўш шаҳрида Наврўз байрами кенг нишонланди


Батафсил


Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консулхонасининг телеграмдаги расмий саҳифаси👇👇
https://t.me/Uzbkonsul_Ush_kg








O'zbekistonning O'shdagi Bosh konsulxonasi dan repost
Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консули Жалолобод вилоятида учрашув ўтказди

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консули Зафар Аҳмедов Қирғиз Республикаси Президентининг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакили Абсаттар Сыргабаев билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий, таълим,маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик алоқалари ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.

Наманган вилояти ҳамда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятлари ўртасида имзоланган “Йўл харитаси”да қайд қилинган бандларнинг ижросини таъминлаш бўйича ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар режаси келишиб олинди.


Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонасининг телеграмдаги расмий саҳифаси 👇👇👇
https://t.me/Uzbkonsul_Ush_kg


O'zbekistonning O'shdagi Bosh konsulxonasi dan repost
Ўш давлат педагогика университети ректори билан учрашув ўтказилди.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси вакилларининг Ўш давлат педагогика университети ректори Бекмурза Зулуев ва университетнинг хорижий талабалар учун масъул ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўш давлат педагогика университети ва Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни фаоллаштириш, талабалар иштирокида турли маънавий-маърифий ва спорт машғулотлари ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Ўш давлат педагогика университетида 6 та факультет, 1 та коллеж мавжуд бўлиб, 10 мингга яқин талабалар таҳсил олади. Шундан 3 мингга яқини Ўзбекистонлик талабалардир.


Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонасининг телеграмдаги расмий саҳифаси👇👇👇
https://t.me/Uzbkonsul_Ush_kg


Ўзбекистонда фарзанд туғилганда унинг номига тамғаланган дарахт кўчатлари экилади

👇БАТАФСИЛ ЎҚИШ👇
https://namanganliklar.uz/news/26494

P/S Энди фарзандларимиз ўз дарахлари бўлиши мумкин 😀. Дарахтга хам фарзандимизни исмини қўйиб метирка беришса керак 😄

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


Qirg'izistonni O'sh shahrida qaysi Oliygohda O'zbekistonlik talabalar ko'p?
So‘rovnoma
  •   O'sh davlat Universiteti
  •   O'sh davlat pedagogika universiteti
  •   O'sh texnologik universiteti
  •   Qirg'iz - O'zbek xalqaro universiteti
  •   O'sh xalqaro tibbiyot universiteti
431 ta ovoz


Ўзбекистонда бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони бир миллиондан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сони 1 009 271 нафарга етган.

Талабалар сони соҳалар бўйича қуйидагича:

Таълим – 317 872 нафар

Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 167 970 нафар

Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 113 723 нафар

Санъат ва гуманитар фанлар – 93 513 нафар

Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 74 868 нафар

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 60 023 нафар

Хизматлар – 46 852 нафар

Қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 46 556 нафар

Ахборот-коммуникасия технологиялари – 46 066 нафар

Табиий фанлар, математика ва статистика – 41 828 нафар

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


❗️«Даврани кенгроқ олинг канал админлари ўйнасин»😅

Энди Телеграм каналларга пул тўланади!

Март ойидан бошлаб каналларда автоматик чиққан рекламалар учун Телеграм ишлаб топган пулнинг 50 фоизи канал админларига тўланади. Бу ҳақда Дуров ўзининг саҳифасида маълум қилди. Пул фақатгина TON криптовалютаси орқали тўланади.

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


O'zbekistonning O'shdagi Bosh konsulxonasi dan repost
Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Қирғизистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2023-йил 20-сентябрдаги 491-сон қарорига мувофиқ “Қирғиз Республикасидаги фуқароларни мажбурий тиббий суғурталаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланган.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Қирғиз Республикаси фуқаролари ва ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқароларига мажбурий тиббий суғурта полисини олиш мажбурияти белгиланган.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, қарор қабул қилинганда мажбурий суғурта полисининг нархи 6 ойга 8196 сом ва 12 ойга 16391 сом этиб белгиланган эди.Чет эл фуқароларининг, қолаверса талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, полис нархи чет эл фуқаролари учун 6 ойга 5955 сом ва 12 ойга 11910 сом этиб белгиланди.

Шу муносабат билан ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган талабалар, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларни Қирғизистон ҳукумати томонидан қабул қилинган ушбу қарор талабларига риоя этишлари тавсия этилади.

Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси


#Ана_холос
Қирғизистонда марҳумнинг жасадини ёқишга рухсат берилди

Қирғизистонда кремацияга расман рухсат берилди, шаҳарларда давлат крематорийлари қурилади.

“Аммо улар нафақат марҳумнинг жасадларини, балки айрим касалликлардан азият чеккан ўлик ҳайвонларнинг жасадларини ҳам ёқиш вазифасини бажаради” — деди депутат Марлен Маматалиев.

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ана_холос
❗️Қирғизистонда ажрашган аёлларга ижтимоий тармоқларда фикр билдиришни тақиқлашмоқчи

Қиргизистон вазирлар маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқлардаги постларни, айниқса аёлланикини, мониторинг қилишни топширди.

Унинг фикрича, ажрашган аёллар эри ва унинг ота-онаси ҳақида ёмон фикр билдирмаслиги керак, бу анъана ва урф-одатларга зид ҳисобланади.

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор

Қирғизистонда, бу йилги Хаж сафари нархи 3750 доллар этиб белгиланибди

Анча арзон экан-а?


🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬




#Диққат

⚡️💥🥳 Март ойида Ўзбекистонда 13 кун дам олиш куни бўлади. Деярли ярим ой

Шанба ва якшанба кунлари дам олиш кунларидан ташқари, 8 ва 21-22 март кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

Шундай қилиб, Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади.  Наврўз шарафига эса 4 кун кетма-кет бўлади.

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


⚡️ЯНГИ ҚАРОР

❗️Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

📄 Ҳукумат 17.02.2024 йил кунги 95-сон қарори билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

➖ Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

✅ Ариза берувчининг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизигача бўлган қисмини қоплаб беришда инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи сертификат талаб этилмайди.

✅ Халқаро IT-сертификатлар бошланғич даражада бўлганда 30 фоиз, ўрта даражада бўлганда 40 фоиз ҳамда профессионал даражада бўлганда 60 фоиз миқдорда сарфланган харажатлар қоплаб берилади.

✅ Инглиз тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги ҳамда профессионал даражадаги халқаро IT-сертификатга эга бўлган ёшларнинг халқаро IT-сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬


#Диққат #ана_холос

⚡️Наманганда ичимлик суви тарифлари қимматлашади 🤦‍♂

"Наманган сув таъминоти" АЖ томонидан ичимлик ва оқава сув тарифлари қайта кўриб чиқилиб, тегишли хулосага кўра:

1-гуруҳ(аҳоли)га 1 м3 ичимлик сув учун 3500 сўм (ҳозирги нарх 2550 сўм);
2- ва 3-гуруҳ(бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 7000 сўм (амалдаги нарх 3315 сўм);
1 м3 канализация хизмати учун 1-гуруҳ(аҳолига)га 800 сўм (аввалги нарх 700 сўм) ;
2- ва 3-гуруҳ (бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 975 (амалдаги нарх 875 сўм) сўм таклиф этилди.

П.С: Нархларни кўтаргандан кўра, исрофгарчиликларни бартараф этишса мақсадга мувофиқ бўларди. Қаерни қарама Наманган худудида ҳар сафар ҳар худудида сув тармоғида носозлик юзага келаверади.

🇺🇿O'zbekiston yoshlari Qirg'izistonda🇰🇬

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.