Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов, Сергели тумани сектор раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бириктирилган “Жўнариқ” ва “Соҳибқирон” маҳаллаларида “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган амалий тадбирлар жараёнини ўрганди.
Ўрганишда аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунинндек, Тошкент шаҳар прокурори томонидан маҳаллаларда "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди ва ёшларга бадиий китоблар совға қилинди.
Бундан ташқари, ташриф давомида Сергели тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ва туман миқёсидаги тижорат банклари раҳбарларининг Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари, уларнинг мақсади, қиймати, қуввати, яратиладиган қўшимча иш ўринлари, ишга тушириш муддатлари бўйича тақдимоти тингланди.
Ўз навбатида, шаҳар прокурори У.Қосимов томонидан ишларни тармоқ графиклари асосида ташкил этиш ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Манба: Тошкент шаҳар прокуратураси
👉 @uzbprokuratura