"O‘zbekoziqovqatxolding"/UYDA QOLING!

@uzboziqovqat Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Каналда озиқ-овқат соҳаси бўйича сўнгги янгиликлар, статистик-таҳлилий маълумотлар, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот бериб борилади
Админга ёзиш учун : @uzfood_press
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
12.01.2020 09:59
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
1 883
ta obunachilar
~4.3k
1 ta e’lon qamrovi
~14.6k
kunlik qamrov
~6
ta e’lon 1 kunda
229.7%
ERR %
26.4
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
168 ta kanal eslovlari
50 ta e’lonlar eslovlari
168 ta repostlar
KO'CHATLAR VA MEVALAR OLAMI
28 May, 10:17
Namangan_24uz | Uyda qoling!
26 May, 11:40
UZBEKISTAN TODAY 24
26 May, 10:56
Hudud Inform
26 May, 10:51
Hudud Inform
19 May, 13:09
Hudud Inform
19 May, 11:50
Hudud Inform
8 May, 12:54
Hudud Inform
Hudud Inform
Hudud Inform
Namangan_24uz | Uyda qoling!
Koronovirus info Uyda Qoling!
30 Apr, 22:02
30 Apr, 17:19
30 Apr, 15:22
30 Apr, 15:16
30 Apr, 14:56
Korona Virus (Rasmiy)
30 Apr, 14:42
Uzb_Xakkerlari
30 Apr, 14:24
Uyda Qoling Yangiliklar
30 Apr, 14:18
30 Apr, 14:17
officialDTM
30 Apr, 14:17
UZsoniya | UYDA QOLING !
30 Apr, 13:57
@uzboziqovqat iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
28 May, 12:11
Uchtepa tuman hokimligi
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 22:02
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 22:02
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 22:02
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 22:02
Shavkat Mirziyoyev_press-service
27 May, 22:02
Shavkat Mirziyoyev_press-service
23 May, 19:12
Bank va Mijoz
22 May, 08:30
davletovuz
20 May, 23:45
Shavkat Mirziyoyev_press-service
19 May, 19:42
Shavkat Mirziyoyev_press-service
19 May, 18:36
Shavkat Mirziyoyev_press-service
19 May, 18:36
Shavkat Mirziyoyev_press-service
19 May, 18:36
Shavkat Mirziyoyev_press-service
19 May, 18:36
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Hudud Inform
15 May, 13:32
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
14 May, 09:17
Huquqiy axborot
Kun.uz | Rasmiy kanal
Xushnudbek.uz
Huquqiy axborot
10 May, 11:20
ROUND UP
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Экспортчи тадбиркорлар диққатига❗️

Сиз экспорт қилишга тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай кўриниши ва ҳолатлари юзасидан Адлия вазирлигининг @tadbirkor_adliyabot телеграм ботига ёки “Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси”га (71-207-00-98) мурожаат қилишингиз мумкин.

Батафсил бу ерда

__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Адлия вазирлиги: экспорт қилувчи корхоналар фаолиятига айрим ҳудудларда тўсиқлар бўлаётгани юзасидан мутасадди раҳбарларни қатъий огоҳлантиради
Экспорт қилувчилар учун маъмурий тўсиқларни қисқартириш ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, жойлардаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсадида ҳудуддаги раҳбарлар экспортерлар олдида сунъий тўсиқларни қўймоқда. Хусусан, маҳсулотларни бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўтаётганда мансабдор шахслар экспортерларни агар у экспортни ушбу ҳудуддан амалга оширмаса ҳудуд чегарасидан ўтказмаётганлиги ёки тадбиркорлик…
To‘liq o‘qish
#Biznes_raqobat_
"Roshen” судга берилди. Даъвогар Россия компанияси


Россиянинг “Рон Фронт” компанияси Украинанинг машҳур қандолат корпорацияси “Roshen”ни судга берди.
Бунга “Roshen” конфетлари қадоғига мойчечак расми туширилгани сабаб бўлган.

Европа Иттифоқи судининг электрон хужжатлари маълумотларига кўра , "Рот Фронт" компанияси “Roshen”га мойчечак расмидан фойдаланишни тақиқламоқчи. Шу тариқа истеъмолчиларни чалкаштиришга йўқ қўймаслик кўзда тутилмоқда.

Россия компанияси 2017 йилда ҳам шунга ўхшаш даъво аризаси билан судда ғалаба қозонган бўлсада, аммо 2018 йилда суд қарори бекор қилинади.

Маълумот ўрнида, “Roshen” Шарқий Европадаги энг йирик қандолат ишлаб чиқарувчиларидан ҳисобланади. Бугунги кунда корпорациянинг Украина, Россия, Литва ва Венгрияда заводлари фаолият кўрсатмоқда.

______

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
Huquqiy axborot'dan repost
#Биласизми
Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 соат 7-00 дан – 22-00 гача энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

👉 энергетик ичимликлар намуналарини 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

👉 18 ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи ёки тасвири туширилган футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни тарқатиш ва сотиш;

👉 асосан болалар учун мўлжалланган газета ва журналларда, тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
To‘liq o‘qish
❗️Семизлик овқатланишга боғлиқ бўлмаслиги мумкин

Австрия Фанлар академияси (IMBA) қошидаги Молекуляр биотехнология институти олимлари озишга жавобгар генни аниқлади.

Шу ҳақдаги тадқиқот натижалари "Cell" журналида эълон қилинган бўлиб, олимларнинг фикрича ушбу ген ёрдамида "сарвқоматлик дориси"ни яратиш мумкин.

Аниқланишича, инсон организмида ALK гени мутацияси вазн йўқотишга олиб келади. Яъни мазкур ген синтезини ҳаракатга келтириш орқали танадаги ортиқча ёғларни йўқотиш мумкин бўлади.

Тадқиқот муаллифларидан бири Майкл Ортхофернинг айтишича, ALK саратон касаллиги нуқтаи назаридан кенг ўрганилган, аммо бу геннинг биологик роли ҳақидаги маълумотлар жуда кам.

Ҳайвонлар ва ҳашаротлар устидан ўтказилган тажрибаларда ALK мутацияси ёғларнинг тез сарф бўлишини кўрсатган.

____________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
#Koronavirus_xavfsizlik_
Ўрикзор бозори дезинфекцияланиб, савдо учун тайёр ҳолатга келтирилди

Жорий йилнинг 23 май Ўрикзор савдо мажмуасида бир нафар тадбиркорда коронавирус инфекцияси аниқлангани сабабли бозор карантинга ёпилган эди.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳудуддаги Санитария эпидемиологик ва осойишталик маркази томонидан мазкур мажмуада дезинфекция тадбирлари тўлиқ амалга оширилиб, бозор савдо қилиш учун тайёр ҳолатга келтирилган.

Ҳозирча, Ўрикзор савдо мажмуаси қачон очилиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

___________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 26 май куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини аниқлади:

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да қайд этилган (1 500 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (7 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (500 сўм) рўйхатга олинди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори»и, Термиз ш. «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» ва «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилди.

Тухум 6 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да қайд этилди (6 000 сўм). Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да қайд этилган (13 000 сўм).

Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори» (маҳаллий етиштириладиган гуруч) ва Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Мустақиллик» навли маҳаллий гуруч 4 000 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 500 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.

_________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
#MDH bozori_
🍦📉Озарбайжон музқаймоқ импортини камайтирди

Жорий йилнинг январь-март ойларида Озарбайжон музқаймоқ импортини камайтирди. Ўтган давр мобайнида мамлакатга қиймати 243,78 минг долларга тенг 86,35 тонна музқаймоқ олиб кирилган.

Озарбайжон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баравар кам. Яъни миқдор жиҳатидан музқаймоқ импорти ҳажми 17 фоиз ёки 17,02 тоннага қисқарган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг биринчи чорагида Озарбайжонда музқаймоқ импортнинг катта қисми Россия ва Украина давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
👆Инфографика: Ўзбекистоннинг 2020 йил январь-апрель ойларида МДҲ давлатлари билан савдо алоқаси


Манба

________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
Президент Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар билан танишди.
“Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш, енгил конструкцияли дам олиш масканларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Туризм соҳасига қўшимча имтиёзлар белгиланди.
Унумсиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, 500 дан зиёд бозорни хусусий секторга бериш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по туризму и приватизации государственных активов.
Даны указания по возобновлению внутреннего туризма между регионами с "зеленым" статусом, организации баз отдыха с использованием легких конструкций. Определено предоставление туристической отрасли дополнительных льгот.
Поставлена задача ликвидировать 711 неэффективных предприятий, реорганизовать 262 предприятия, передать более 500 рынков частному сектору.

#Mirziyoyev #taqdimot #davlataktivlari #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
To‘liq o‘qish
АҚШда сут ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар 8 миллиард доллардан ошди

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) мамлакатда сут ишлаб чиқарувчиларнинг йўқотишлари 8,2 миллиард доллардан ошгани, мазкур ҳолат соҳани ҳозирги иқтисодий инқироздан энг кўп зарар кўрганлар рўйхатига киришига сабаб бўлганини маълум қилди.

АҚШ Сут ишлаб чиқарувчилар миллий федерацияси (NMPF) маълумотларига кўра, гарчанд ушбу ҳафтада ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича 16 миллиард долларлик янги режа эълон қилинганига қарамай, соҳани сақлаб қолиш учун ажратиладиган маблағлар етарли эмас.

Айни пайтда NMPF қўшимча ёрдамга умид қилмоқда. Боиси ҳукумат томонидан кўрсатиладиган қўшимча молиявий кўмаксиз вазиятни изга солиш ўта мушкул.

Маълумот ўрнида, ўтган ҳафта USDA ҳукумат озиқ-овқат ёрдам дастури доирасида сут маҳсулотларини сотиб олиш учун 317 миллион доллар ажратган эди.

__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
❗️1 июндан қатор тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

Импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.
Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Хусусан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори (ПҚ-4665-сон, 06.04.2020)

________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
🍒Гилос меваси саратон касаллигига шифо бўлиши мумкин

Гилос дунёда энг машҳур ва севиб истеъмол қилинадиган данакли мевалардан бири. Уни ўзига хос ажойиб таъми, ширинлиги учун севишади. Шунингдек, гилос кўплаб фойдали хусусиятларига ҳам эгаки, бежизга олимлар уни аъло маҳсулотлар сафига қўшишмаган.

Гилос меваси эрамиздан аввалги 8000 минг йил аввал маълум бўлган. Унинг ватани ҳозирги Туркия, Швейцария ва Дания ҳудудлари ҳисобланади.

Гилос меваси ёғ миқдорисиз, асосан сувдан (82 %), углеводлардан (16 %) ва оқсиллардан (1 %) иборат.

Аниқланишича, гилосда антоциан моддаси мавжуд бўлиб, унинг кўмагида саратон касалликларини даволаш мумкин экан. Яъни ўсиб бораётган саратон ҳужайраси мунтазам озиқланишга муҳтож бўлади. Гилосдаги антоцианлар эса организмдаги озуқа каналлари йўлини тўсиб, саратон ҳужайраларининг ўлишига олиб келади.

Шу кунларда юртимизда гилос пишиғи авж паллага кирган. Айни дам ушбу мевани кўпроқ истеъмол қилиб, организмни фойдали дармондорилар билан тўйинтиришнинг қулай фурсати ҳамдир❗️

__________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
#MDH bozori_
Қозоғистонда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда

26 май куни бўлиб ўтган Қозоғистон ҳукумати йиғилишида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров жорий йилнинг ўтган даврида республикада гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ўсганлигини маълум қилган.

Сапархон Омаровнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойида Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари сони ортгани кузатилган. Хусусан, отлар сони 7,6 фоизга, қорамоллар сони 4,1 фоизга, қўйлар сони 2,7 фоизга ошган. Таъкидланишича, соҳага қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш чоралари чорва молларининг кўпайишига олиб келган.

Қозоғистон чорвачилик секторида барқарор ўсиш 4 фоиз даражасида сақланмоқда, гўшт ишлаб чиқариш 3,6 фоизга ошиб, 314 минг тоннани, сут эса 3,2 фоизга ошиб 1,5 миллион тоннани ташкил этмоқда.

Бироқ, тухум етиштириш бошқа чорвачилик маҳсулотларидан фарқли ўлароқ, 6 фоизга камайган. Мазкур ҳолат ташқи бозорларда ушбу турдаги маҳсулотга талабнинг камайиши билан боғлиқ.

Қозоғистон 2025 йилга бориб чорвачилик маҳсулотлари экспортини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

___________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish
‼️ Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқади

Шунингдек, карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритилади.

Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

Давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

➖ Кейинги кунларда коронавирус билан касалланганлар сони республикамизда ҳам кўпайганлиги қайд этилмоқда.

🦠 Ўтган 10 кунда аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан:

👉 Навоийда — 57 та,
👉 Самарқандда — 73 та,
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — 114 та шундай ҳолат аниқланган.

❗️Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❌ Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
To‘liq o‘qish
#Global bozor_prognoz_
📈Мослаштирилган озиқ-овқат технологиялари глобал бозори ҳажми 390 миллиард долларга етиши кутилмоқда

"Efko" компаниялар гуруҳи, Москва биржаси ва "J'son & Partners Consulting" томонидан ўтказилган тадқиқот хулосаларига кўра, 2025 йилга бориб "FoodTech" ( мослаштирилган озиқ-овқат соҳаси технологияларини ривожлантириш) глобал бозори ҳажми 390 миллиард долларга етади. Тадқиқот очиқ, ички манбалардан олинган маълумотларга, саноат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, ўз баҳолари ва бозор прогнозларига, шунингдек бозор экспертларининг сўровига асосланган.

"FoodTech" глобал бозор ҳажми (юк ташиш сегментидан ташқари) ўртача йиллик ўсиш суръатини (CAGR) кўрсатган бўлиб, 2025 йилга келиб 390 миллиард долларга этади. Ҳозирги вақтда ушбу ҳажмнинг 65 фоизи "Sustainable Packaging" сегментига (мустаҳкам қадоқлаш) тўғри келмоқда, аммо энг ўсувчан бозорлар биотехнология (CAGR - 22%) ва IoT (CAGR -16%) каби соҳаларда бўлади ва бу энг юқори ўсиш суръатларини намойиш этади ", дейилади тадқиқотда.

Мутахассислар фикрича, 2025 йилга бориб етиштириладиган гўшт бозор ҳажми 200 миллион доллардан ошади, 2032 йилга келиб эса деярли 600 миллион долларга етади.

Лаборатория шароитида ўсимлик оқсили асосида қайта ишланганларни ўз ичига олган гўшт муқобиллари сегменти соҳа учун кейинги 10 йил ичида 140 миллиард долларга тушади.

"Рlant-based meat" (Ўсимликларга асосланган гўштнинг глобал бозори) ҳажми 2025 йилга бориб 27,9 миллиард долларга етади (бу ҳолда барча гўшт муқобиллари / гўшт ўрнини босувчилар, шу жумладан соя гўшти глобал бозори). Сабзавотли, протеинли гўшт маҳсулотларининг глобал бозори 2025 йилга келиб тахминан 4 миллиард долларни ташкил қилади.

Муқобил балиқ бозори (ўсимлик материаллари асосида ва ҳужайра технологияларидан фойдаланган ҳолда етиштирилган маҳсулотлар) ҳажми 2025 йилга келиб 300 миллион доллардан ошиши кутилмоқда. Янги технологиялар ёрдамида ишлаб чиқилган муқобил сут маҳсулотлари бозори эса тахминан 350 миллион долларни ташкил этади.

___________

Бизнинг сайт 👉oziq-ovqat.uz
Телеграм каналимиз👉 https://t.me/uzboziqovqat
Фейсбукдаги саҳифамиз 👉https://m.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
To‘liq o‘qish