Шавкат Мирзиёев Абу-Дабида Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтишини муҳокама қилди
Ўзбекистон Президенти БААга ташрифи чоғида Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид бин Муҳаммад Ол Наҳаён билан Абдуқодир Ҳусановнинг дунёнинг энг номдор клубларидан бирига ўтиши ҳақида суҳбатлашди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Хусанов аллақачон Англиянинг “Манчестер Сити” клубига ўтишга яқин турибди. Таниқли футбол инсайдери Фабритсио Романонинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ва Франциянинг "Ланс" клублари Хусановнинг трансфери бўйича 40 миллион евро ва бонуслар бўйича келишувга эришган.
Хусанов Англия премер-лигасида ўйнаган илк ўзбекистонлик футболчига айланади.
Расмий янгиликлар 👉
@UzbekTv