Mikrofon ko‘targan ayol dan repost
Менга доим социологик сўровномаларда қатнашиш ва уларнинг натижаларини ўқиш қизиқ бўлган. Агар ижтимоий сўровномалар долзарб саволлар билан ҳалол ўтказилса, аудитория ва вақт тўғри танланса, энг камида журналистлар учун тайёр материаллар ҳосил бўлади. Кўпида эса жамият қатламлари кайфиятини ўрганиш имкони яралади, давлат учун қайси соҳа ва қайси ислоҳотда қандай ўзгаришлар қилиш учун сигнал берилади. Адашмасам, ўтган йили Unicefнинг ана шундай сўровномаларни ўтказадиган халқаро ижтимоий лойиҳаси - @UreportUzbBot га аъзо бўлгандим. Мен бу ботда эълон қилинадиган сўровномаларда вақти-вақти билан қатнашиб тураман, сўнг ҳисоботларни ўқиб ўзим учун сақлаб қўяман. Бизнинг касбда бу жуда муҳим. Масалан, “карантин даврида оилавий муносабатлар яхшиландими ёки ёмонлашдими?” деган сўровнома ҳисоботини ўқиш мен учун қизиқ бўлди. Ҳозирда Ю-репорт сўровномаларида 76 минг* ю-репортёр –қатнашчи бор. Аммо уларнинг атиги 38 фоизини қизлар ташкил қилади. Мен каналим обуначиларини @UreportUzbBot сўровномаларида фаол қатнашиб туришга чақираман. Бу атиги 2-3 дақиқамизни олади. Энг кўпида бу бизнинг фойдамизга, ҳаётимизни яхшилашга ишлар, ҳеч бўлмаганда бизнинг фикримизни кимдир ўқийди ва яна энг камида эса ҳисоботларни ўқиб олиб, ижтимоий тармоқлардаги баҳсларимизга мазмун ва фактлар бахш этармиз))
Хуллас, фаол бўлинг. Жамиятнинг муҳим бўлаги деб ўзингизни ҳис қилинг. Сизнинг фикрингиз билан қизиқсалар, йўқ деманг))
Хуллас, фаол бўлинг. Жамиятнинг муҳим бўлаги деб ўзингизни ҳис қилинг. Сизнинг фикрингиз билан қизиқсалар, йўқ деманг))