Ўзбекистонга аномал иссиқ кириб келмоқдаЖорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида энг иссиқ июнь ойида ҳаво ҳарорати кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда 44-46° гача, Қизилқум чўлида 47° гача, республиканинг энг жанубида 48-49° гача кўтарилган.
Маълумот учун: Ўзбекистонда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр, халқ анъаналарига кўра, "чилла" ёки "саратон" деб аталади, бу форс тилида "қирқ кун" деган маънони англатади.
👉
https://t.me/+g_uVfal6mXIxNTVi