Ўзбекистонликлар сенятбрь ойида неча кун дам олишади?
Энг аввало, ҳафтадаги иш кунлари сони дам олиш кунларига таъсир қилишини унутмаслик керак. Яъни, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар сентябрь ойида
10 кун дам олишади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар эса
6 кун дам олишади.
Мустақиллик байрами арафасидаги дам олиш кунлари
Байрам арафасида ҳафтасига 5 кунлик ишловчилар
кетма-кет 4 кун, 6 кунликлар эса
2 кун дам олишади. Жумладан, қуйидагича:
5 кун ишловчи ходимлар учун:
31 август – шанба;
1 сентябрь – якшанба (байрам);
2 сентябрь – душанба (қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь – сешанба (кўчирилган дам олиш куни).
Изоҳ: 5 кунликлар 7 сентябрь, шанба куни ишга чиқишлари лозим.
6 кун ишловчи ходимлар учун:
1 сентябрь – якшанба (байрам);
2 сентябрь – душанба (қўшимча дам олиш куни);
Изоҳ: ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 31 август (шанба) ҳамда 3 сентябрь (сешанба) кунлари ишга чиқишлари лозим.
👉
@xushnudbek 👈