💥🗓Бугун 1-Февраль Халқаро
Ҳижоб куни.
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.
Кеча-кундуз Қуръон тиловат қилган,
Тақвою, тоату дуони билган,
Оллоҳга тинмасдан нолалар илган,
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.
Имонга эринмай ҳеч вақт тинмаган,
Сочни калта кесиб шимлар киймаган,
Фарзин ўқиб, у тасбеҳи синмаган,
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.
Саховат айласин, Маккаю машраб,
Кабаю мақсудни қилсин зиёрат,
Солиҳалар қўлсин доим, ё Раб,
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.
Азобли дардига бўлгин малҳами,
Қалбига қувончни сочгин ҳар дами,
Ягонадур ахир, тинглагин ғами,
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.
Ота-она ўйлайди, жони парвона,
Жигарим дейди-я, диллар ёна,
Шундайин раҳмдил бўлар гирёна,
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.
Юртимиз доимо тинч бўлсин замон,
Жилмайиб кулганда нур тўлар ҳар он,
Уларни асрасин кўклару осмон,
Муслима қизларни асрасин Оллоҳ.