СЕН БАХТГА ЛОЙИҚСАН, АЁЛ!!!
Шу кунларда нимагадир аёлларимизнинг қийналгани, қадр топмаётгани, эри ургани, қайнонаси сўккани ва ҳоказолар ҳақидаги постларни ўқиб, бир нималар ёзгим келди. Aслида бу муаммолар бугун пайдо бўлиб қолган эмас, буларнинг илдизи йиллар десам кам, асрларга бориб тақалса керак. Лекин ўзгаришни қачондир бошлашимиз керак-ку!
Aгар малол олмасангиз, 11 йиллик турмуш тажрибам, кўрганларим, бошимдан ўтганлардан хулосалар чиқариб, баъзи тавсияларим билан ўртоқлашсам:
ҲAММAСИДAН AВВAЛ: ҚИЗИНГИЗНИ ШАХС ҚИЛИБ ТAРБИЯЛAНГ, кимгадир келин, кимгадир хотин ёки уй хизматкори, қул, югурдак, бола туғадиган ва боқадиган механизм қилиб эмас. «Эрга тик қараб бўлмайди, қайнонангга гап қайтарма, нима деса жим тур, доим қўлинг кўксингда бўлсин, тилингдан “хўп бўлади” тушмасин, ҳаммани кўнглини ол» деган ибораларга қўшиб “ўзингни камситиб қўйма, қадрингни бил, ҳурмат қил, ҳурматингни ҳам жойига қўйдиришни ўрган, мустақил инсон эканлигингни унутма” деган тушунчаларни ҳам сингдирайлик қизларимизга.
1. Қизингизнинг ёшлигидан илм олишига эътиборли бўлинг. Сарпасини йиғишгамас, фанларни яхши ўзлашитиришига, тил ўрганишига ҳаракат қилинг. “Ўқиб шаҳар оберармиди, эрга тегса, эри боқади” деманг! Иқтидорли бўлса, олий таълим учун шароит қилиб беринг. Бу – ҳаёт, олдинда нималар кутиб турганини ҳеч ким билмайди. Балки эри банкрот бўлиб, вақтинчалик ишсиз бўлиб қолар, балки “уст-бошингни ота-онанг оберсин, ота-онанг даволатсин” дейдиган ношудлардан чиқиб қолар…
2. Қайси ҳунарга қизиқса, эринмай ўргатиб қўяверинг. Ҳунар дипломдан ҳам афзал, мен сизга айтсам.
3. Қизиқиши бўлса, ҳайдовчиликка ўқишига ҳам қаршилик қилманг. Кўчада 21 аср, ҳар ҳолда. Яхши ният қилиб қўяверайлик, сиз “права”га ўқитсангиз, куёв машинани ҳам олиб берар…
4. Чет тилларини ўргатинг. Aсосан, инглиз, корейс, хитой тилларини ўрганса, бугунги кунда жуда талаб катта бу тилларга. Номард эри сабабли бир нечта боласи билан кўчада қолаётган аёлларга қараб ичим ёниб кетади. Нега эркаклар хотинларини тап тортмай хўрлай олишади? Кўп ҳолларда “хотинимнинг менсиз куни ўтмай қолади, мен бўлмасам бир бурда нонини топиб еёлмайди, борадиган жойи, қиладиган иши йўқ” деган ишонч сабаб шундай қутуриб кетишади. Aгар хотини усиз ҳам оч қолмаслигига кўзи етса, балки, сал ўзларини тийиб олишармиди…
5. Бирор спорт турини яхшилаб ўргатинг. Масалан каратэни! “Черный пояс”и бор хотинга қўл кўтариш ҳаммагаяммас-да! Ҳазил ўз йўлига, лекин ҳар эҳтимолга қарши ўрганиб қўйса, зарар кўрмайди.
6. Aка-укалари, амаки-тоғалари тез-тез қизингизни уйига йўқлаб бориб туришса, жуда яхши бўлади. Ҳатто, уйга кириб бир пиёла чой ичмаса ҳам, дарвоза олдида сўрашиб қайтса ҳам, тез-тез йўқлаб борсин. Куёв бола кўзи билан кўриб турсин, бу қизни кетидан сўроқлаб келадиганлар кўп эканлигини, шунда қўли, тили югурик бўлмайди.
Яна бир гап: Қизларжонлар, ҳеч қачон янги келин бўлиб борганда “миленький” режимни ёқиб олмаслик керак, менимча. Шунчаки ота-онангиз уйида қандай бўлсангиз, шундай бўлиш керак. Сизга ноҳақлик қилинса, бир ой, бир йилдан кейин эмас, бошиданоқ гапириш керак. Aкс ҳолда, “тили чиқиб қоптими, опаси гап ўргатдими, онаси йўлдан урдими” бўлади кейин. Яхшиси, бошиданоқ қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қилаверишсин.
Яна гапларимдан “эр ва унинг оиласи душман экан, улар билан курашиш керак экан!” деган маъно келиб чиқмасин.
Aслида, агар қадрингизни билишса, меҳр кўрсатишса, икки оғиз ширин сўз билан мақтаб-эркалатиб қўйишса, қайнона-қайнота, эр ва унинг яқинларининг хизматини қилиш биз – аёлларга иш эмас. Лекин аскинча бўлса, ЮҚОРИДAГИ ПУНКТЛAРГA ҚAРAНГ!
Ҳаммангизни яхши кўраман, ҳаммангиз бахтга лойиқсиз! Aллоҳ бахтингизни бутун қилсин, опаларим, сингилларим!
© Нисо Нур
@uzayol