AOKA - Rasmiy kanali dan repost
⚡️Шавкат Мирзиёев: "Ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак"
Давлатимиз раҳбари Попдаги мева-сабзавотчилик кластери боғини кўздан кечириб, шу ерда нуронийлар, қишлоқ хўжалик ходимлари билан суҳбатлашди.
📍Наманган вилоятида туманларни муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштириш, жумладан, Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка йўналтириш лозимлиги қайд этилди.
❗️"Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди", — деди Президент.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигига бундай янгича ёндашув Ўзбекистоннинг янги қирраларини, янги имкониятларини амалда намоён этадиган тизим бўлиши даркорлигини таъкидлади.
@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг