ПОЙТАХТИМИЗ ВА НАВОИЙДА 42 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 3985 НАФАРГА ЕТДИ
Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Навоий вилоятида 33 нафар, жами 42 нафар бемор соғайди.
❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайган беморларнинг 5 нафари пойтахтлик, 2 нафари Андижон вилояти Пахтаобод туманидан, 1 нафари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан, яна бир нафари эса Самарқанд вилояти Қўшробод туманидан.
❗️Навоий вилоятидан тузалганларнинг 25 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 50 ёшда, ёши кичиги 2013 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 31 нафари вилоятнинг ўзидан, 2 нафари эса Наманган вилоятидан.
❗️Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1939 нафарга етди. Навоий вилоятида эса ушбу кўрсаткич 214 нафарга етди.
❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3985 нафарга етди.
Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг
Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская