Бугун туғилган кун
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ашурали Жўраев 1956 йил 8 августда Навоий вилояти Кармана туманида туғилган.
У 1974-1978 йилларда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат Маданият (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) институтининг кутубхонашунослик факультетида, шунингдек, институт қошидаги умумий-ижтимоий факультетнинг журналистика бўлимида ҳам таҳсил олди.
А.Жўраев меҳнат фаолияти давомида қатор марказий газета журналларда масъул лавозимларда ишлади. Ижодкорнинг “Дастлабки тўқнашув” номли илк ҳикояси 1976 йилда “Гулистон” журналида босилди.
Ўқувчилар ёзувчининг “Тошбақалар пойгаси”, “Юрак бўронлари”, “Ўқ узган ким?”, “Сенга кўнгил берсам”, “Дил гавҳари”, “Танимадинг-а”, “Майсалар уйғонган тонг”, “Саҳифага сиғмаган сатрлар”, “Эсар Жайҳун шамоллари” каби китобларини яхши билади.
***
P/S: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
📱 Сайтимизни кузатиб боринг!
ЎзА