15 январь тонггининг қайноқ хабарлари
❌Кеча ярим тунда ижтимоий тармоқларда Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омборининг ёрилиши натижасида сув тошқини содир бўлганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Бундан Сирдарёнинг Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин каби туманлари аҳолиси ваҳимага тушиб, айримлар ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққан. Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев туманларга етиб бориб, аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу хабарларни тасдиқламади. Тожикистоннинг фавқулодда вазиятлар бўйича масъул идорасининг аниқ маълумотларига кўра, Қайроққум сув омбори буст-бутун ва штат режимида ишламоқда.
🚧Жиззах шаҳрида қулаган кўп қаватли бинонинг қурилиш жараёнида талаб-меъёрлар бошидан охиригача бузилган. Бино қулаганда майда-чуйда бўлиб кетган, чунки техник ва муаллифлик назорати бўлмаган — Қурилиш вазири Ботир Зокиров. Шунингдек, унга ёндош бино чўккани аниқланган, ушбу объект ҳам бузилади.
✍🏻Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига Бектемир тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Жаҳонгир Иброҳимов ҳоким этиб тайинланган.
Туманнинг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов транспорт вазири ўринбосари бўлгани ҳақида аввалроқ ёзгандик.
📸 2021 йил 1 мартдан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига автомобил йўлларида йўл ҳаракати бузилганини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий техник воситалар ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
💉Коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат бу йил янада ёмонлашиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунё аҳолисининг 70% и эмлангандагина оммавий иммунитет пайдо бўлишини таъкидламоқда. Куни кеча 84 ёшли Рим Папаси Франциск, 93 ёшли собиқ Папа Бенедикт XVI ва Туркия президенти Эрдўғон коронавирусга қарши эмланди. Норвегияда эса Pfizer вакцинаси билан эмланганидан кейин 23 киши вафот этди. Ҳозирда ўлим сабаблари ўрганилмоқда. Германияда Pfizer вакцинасини қабул қилганларда коронавирус аниқланган.
💰Биткоиннинг баҳоси 39 минг доллардан ошди.
🌤Бугун республикамизда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Энг муҳим хабарларни биз билан бирга кузатишда давом этинг👉🏻 https://t.me/joinchat/P_0ZDnebnzVin_lD
Суратда: Сирдарё вилояти ҳокими аҳолини саросимага тушмасликка чақиряпти.