Фарғонада зилзила, газ “заправка”да ёниб кетган “Дамас”, коронавирусдан яна янги штамм ва бошқа тонгги хабарлар
⚡️11 январь куни Тошкент вақти билан соат 00:38да Қирғизистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилди:
Наманган: 158 км, 2 балл.
Андижон: 107 км, 2 балл.
Фарғона: 168 км, 2 балл.
🚘Кеча Наманганда газ “заправка”да навбатда турган 69 ёшли ҳайдовчи вафот этди. У совуқда музлаб қолган “Жигули”сини суриб кетаётганда тўсатдан асфалтга йиқилган. Натижада чап юз ҳамда бош мия соҳасидан тан жароҳати олган ва ҳодиса жойида вафот этган. Бугун тонгда эса вилоятдаги яна бир “заправка”да “Дамас” ёниб кетди (видео👇🏻).
🏫Халқ таълими вазирлиги 11 январдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилишини хабар қилганди. Бироқ кўп сонли фуқароларнинг талаб ва истаклари инобатга олиниб, уйида касаллик тарқалиш хавфи юқори бўлган кекса одамлари бор ҳамда сурункали хасталиги бўлган ўқувчилар учун параллель равишда “Онлайн-мактаб” лойиҳаси давом эттириладиган бўлди. Вазирлик фарзандини мактабга юбормайдиган ота-оналардан уйда зарур шарт-шароит яратиб беришларини сўрайди.
❗️10 январь куни соат 17:10 да Жиззах шаҳрида қурилаётган 6 қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди. Натижада ёнидаги 2 қаватли савдо дўконининг бир қисмини босиб қолган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Шундай бўлишига қарамасдан, ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Раматов раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
🇰🇬Кеча Қирғизистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. МСК хабарига кўра, 90,5% бюллетен санаб чиқилди: 79,3% овоз билан Садыр Жапаров етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда мухолифлар номзоди Адахан Мадумаров 6,58% овоз.
🦠Англиядан қайтган россияликда коронавируснинг британча штамми аниқланди. Бу мамлакатдаги биринчи ҳолат. Японияда эса Бразилиядан учиб келган тўрт кишида коронавируснинг Британия ва ЖАРда тарқалган мутациясидан бошқа — яна бир янги тури қайд этилгани айтилмоқда.
💉Буюк Британиянинг 94 ёшли қироличаси Елизавета II ва унинг 99 ёшли турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп Covid-19га қарши эмланди.
Энг муҳим хабарларни биз билан бирга кузатишда давом этинг👉🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAD_9GQ7_BBBt6MGZJg