Ғайриоддий қор, 10 минг долларлик гилос, ҳукуматдаги ўзгаришлар, экспертлардан қочаётган Хитой —
якунланаётган куннинг энг асосий хабарлари
🍒Японияда 500 гр гилос кимошди савдосида рекорд нарх — 10 минг долларга сотилди. Қимматбаҳолигининг сабаби шундаки, у янги йилнинг илк ҳосили.
❄️Бошланган йил юртимизга ноодатий об-ҳаво билан кириб келди. “Ўзгидромет” хабарига кўра, шу кунларда Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий ҳодиса “техноген қор”ни кузатиши мумкин. Ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратнинг тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвекцияни олдини оладиган «блокировка қилувчи» қатлам пайдо бўлади. Бундай ҳолатда, жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, ҳудди шу қатламга «урилиб» тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади.
🔥Бугун соат 14:10 ларда Чилонзор тумани, Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳада Nexia ёнган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
⚡️Сенаторлар Конституцияга киритилаётган ўзгаришларни маъқуллади. Ўзгаришлар асосан судлар фаолиятига оид бўлиб, 14 та ҳудудда умумюрисдикция судлари ташкил этилади, туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади.
❗️Уй-жой коммунал хўжалик вазири, Транспорт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган, Автомобил йўллари қўмитаси раисига ҳайфсан ва қурилиш вазирига огоҳлантириш берилган — ОАВ.
🦠Коронавирус хабарлари: Хитой ЖССТ экспертларини мамлакатга киришига рухсат бермаяпти. Вируснинг британча штамми 41 мамлакатда аниқланди. Декабрда Pfizer вакцинаси билан эмланган америкалик конгрессмен Кевин Брэйди COVID-19 юқтирди. Германия карантинни 31 январгача узайтирди.