Ўтган соатларнинг энг муҳим хабарлари
⚡️Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги қулаб тушган бино воқеасига масъул бўлган мансабдорларга қонуний чора кўрилишини назоратга олил бўйича бош прокурорга топшириқ берди.
«Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари бизнинг сиёсатимизга хиёнат қилган. Буни ҳамма билиши лозим. Унинг бутун тўдасига қонуний жазо кўриш керак. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, барибир эски замонни қўмсаган ноинсофлар ҳам бор. Улар эркинлик, очиқлик сиёсатини тушунмайди», — давлат раҳбарининг сўзларини келтирди Daryo.
💵1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида: ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);
➖ Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);
➖ 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 000 дан 1 085 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.
❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди. Бунинг учун мансабдор шахсларга 22 млн 300 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача жарима солинади ёки 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
🦠Дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 2 млн нафардан ошди. "Микроб" институти директори маълум қилишича, январь-февраль ойларида COVID-19 юқтириш ҳолатлари яна кўпайиши мумкин, кейин касалланиш камайиб боради. АҚШнинг Pfizer фармацевтика компанияси ҳамкор Германиянинг BionTech томонидан вакциналар етказиб берилишини 3-4 хафтага қисқартирмоқчи. Қатор давлатлар Eвропа Иттифоқи мамлакатларига вакцинани етказиб бериш қисқартирилишидан норози.