Uychiliklar | Уйчиликлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Uychiliklar rasmiy kanaliga hush kelibsiz !
Siz biron bir tezkor voqea guvohi bo’ldingiz (yoki qandaydur murojatingiz bor) foto , video yoki audio xabar yuboring biz uni yoritib chiqamiz.
➖Biz bilan aloqa 👉🏻 @UychiAloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу ерга абадий қайтиб келмайман 😅😬

Махаллага қизларни орқасидан келиб шу кўчани болдаридан калтакни иссиғида еб олишипти. Келганига минг пушаймондалар 🤦🏻‍♂️

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️ Қозоғистонда қанча қор ёққанини қаранг, қор 6-7 метрга етган 😳😨

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Дунёнинг энг қиммат авто рақамларидан бирини ўзбек йигити тақишини билармидингиз😳🤔

Айтишларича, «9» рақами Дубайдаги аукционда 11 000 000$ га яқин суммага сотилган.

Ҳозирда бу ноёб рақам асли марғилонлик, тадбиркор Улуғбек Максумовда👆🏻👆🏻

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади.

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.


Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.‼️

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат #Тарқатинг

‼️Маҳаллаларда юриб, ”СEСданмиз” деб алдаб бир тийинга қиммат дориларни сотиб юрган мошенниклар кўпайиб қолибди.

Бир фуқарони таркиби номаълум Таракан дорини 250 000га бериб, ”уҳлатиб кетишибди”

Уйда ўтирадиган яқинларга тарқатиб қўйинг👆🏻👆🏻

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


#Тезкор

⚡️Россияда эса доллар рекорд даражада қуламоқда курс 89 рублга тушди‼️

Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, унинг курси 89 рублга тушди. Бу сўнгги беш ой ичидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Энди мигрантлар ўз ватанига камроқ рубльга кўпроқ доллар юборишлари мумкин.

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


#Янгилик #Тарқатинг

🔥Камбағал оилалар учун янги имкониятлар кўпаймоқда!

🗓️2025 йил 1 апрелдан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги усуллари жорий қилинар экан. Энди:

✔️ Камбағал оилаларни иш билан таъминлаш учун грантлар ажратилади (60 БҲМгача);
✔️ Ногиронлиги бўлган ёшлар спорт тўгаракларига бориши учун йўл ҳақи тўлаб берилади;
✔️ Болаларга спорт ва мусиқа учун зарур жиҳозлар олишга ёрдам берилади;
✔️ Табиий офатлардан жабрланган оилаларга уй-жойини тиклаш учун маблағ ажратилади (150 БҲМгача).

Давлат эҳтиёжманд халқимизни қўллаб-қувватлашда давом этяпти. Жуда зўр иш бўлибди!

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


#Tezkooor
⚡️⚡️Namanganda shov-shuvlarga sabab bo‘lgan qora Gentra topildi😨😱

Piyodaning umriga zomin bo‘lib, yordam ko‘rsatmasdan qochib ketgan Gentra uydan topilgani haqida xabar berilmoqda.
‼️

Uychiliklar Kanali 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор #Нохуш_хабар

⚡️⚡️НАМАНГАНДАГИ БАРЧА ҚОРА ЖЕНТРАЛАР УШЛАНМОҚДА😳😱

Сабаби, кеча тунда Наманган шаҳар шодиёна тўйҳонаси олдида авторақамсиз ҳаракатланган жентра автомашинаси одам уриб номардларча қочиб кетган😨🤬

Ушбу автомашина эгаси хақида кимда ким хабардор бўлса қуйдаги рақамларга қўнғироқ қилинг. 102 ёки яқин орадаги ИИО ходимларги хабар беришингиз сўралади‼️


Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


💥 Бугун, 12-февраль, дунёнинг кўплаб мамлакатларида Халқаро эркаклар куни нишонланади✊🏻

Ватан посбонлари, оила қўрғонларини бугунги айём билан табриклаймиз ва сизга доимий шижоат, куч ва мардлик тилаймиз. Оилангиз ва дўстларингиз учун таянч ва ҳимоя эканлигингизни эслатамиз.

ЭРКАКЛАР - ЯХШИЛИККА ЕТАКЛАР👏🏻👍🏻

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


❗️Президент фармонига кўра:

2025 йил 1 апрелдан
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилади:

▪️ камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан БҲМнинг 60 бараваригача грантлар ажратиш;

▪️“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан:

➖ ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш;

➖ 6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати БҲМининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;

ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


АБДУҚОДИР ЗАҲИРАДА🔥🔥

⚡️"Манчестер Сити"нинг "Реал Мадрид"га қарши асосий таркиби. Абдуқодир Ҳусанов захирада👍🏻👏🏻

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


#Дахшат
⚡️Она 8 ёшли ўғлини жазолаш мақсадида қўлини куйдирди..😳😨

Болалар омбудсманига кўра, 33 ёшли аёл ўтган йил 30 октябрда куни 8 ёшли ўғли уйдаги ширинликларни рухсатсиз егани учун уни жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва танасининг айрим жойларига пахта тиқиб, ёққан.

Натижада бола 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатларини олган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ онага нисбатан жиноят иши қўзғатди. У яширингани сабабли қидирувга берилган ва 7 феврал куни қўлга олиниб, суд қарори билан қамоққа олинган.

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


#Хушхабар

⚡️‼️Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларимиз учун ажойиб янгилик. Уларга энди иш хаққисига 50% устама қўшиб берилади!

Энди ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

2025-йил 1-февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.


ЎҚИТУВЧИЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ!

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️⚡️Уйчи туманида (Бирлашган да) маст ҳолда машина бошқариб уч кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Суд уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди‼️

Қайд этилишича, 19 ёшли йигит 2024 йил 29 октябрь куни дўстлари билан тунги клубда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнгра ўзига тегишли бўлмаган Captiva`ни ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да соатига 100 км тезликда бошқарган.

Учқўрғон-Уйчи-Наманган йўлида у Cobalt билан тўқнашган. Оқибатда Cobalt ичида бўлган уч нафар шахс воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида ўтказилган суд мажлисида йигит Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топилди.


Суд унга 6 йилга озодлиқдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. 

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Табиий магний...

Сиз буни билармидингиз?

Яқинларга юбориб қўямиз👆🏻👆🏻

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#МашаАллоҳ

Отахоннинг кўнгли ёш экан😁


Жуфтингиз билан шундай ёшларга кириш насиб этсин🤲🏻

Жуфтингизга юбориб қўйинг☺️👆🏻

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


🗓 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун👏🏻👏🏻

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур 👆🏻 мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


7367702.pdf
2.6Mb
#Диққат #Расман

⚡️⚡️Ички ишлар органларининг айрим ваколатлари Миллий гвардияга қонун билан олиб берилди‼️

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 06.02.2025 йилда Қонун имзоланди.

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi


#Тезкор #Таъзия

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди.

Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги роллари билан кўпчиликка танилганди.

Инна лиллаҳи ва инна илайхи рожиъун.

Уйчиликлар Канали 👉🏻 @Uychi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.