«Она тили» ва «Ўқиш» фанларининг бирлашиши ўқув соатларини қисқартирмайди
«Она тили» ва «Ўқиш» фанлари кўпроқ грамматика қоидаларини ёдлашга қаратилгани ва амалий кўникмаларни ривожлантирмаслиги натижасида ўқувчиларда фикрни оғзаки ва ёзма баён қилиш ва савод билан боғлиқ муаммоларни юзага келтирди. Шунингдек, «Ўқиш» фанида «Она тили» «Атроф олам» ва «Одобнома» дарсликларидаги мавзу ва матнларнинг айнан такрори ҳам кўплаб танқидларга сабаб бўлиб келган.
Педагоглар ва ота-оналарнинг таклифларини инобатга олиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида, Миллий ўқув дастури асосида «Она тили» ва «Ўқиш» фанлари бирлаштирилиб, «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фани жорий қилинмоқда.
«Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанида матнни ўқиш, унинг асосида машқ ва топшириқларни бажариш орқали ўқувчида ўқиш кўникмаси ривожланиб, она тилига доир билимлар шаклланади.
ЮНИСEФ экспертлари, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда амалиётчи ўқитувчилар иштирокида яратилаётган янги Миллий ўқув дастурида асосий вазифа этиб ўқувчиларда ўқиб ва тинглаб тушуниш, фикрини баён этиш, ёзиш кўникмаларини ривожлантириш белгиланган. Республикамиз яқин йилларда иштирок этадиган PIRLS, PISA баҳолаш дастурида ҳам бошланғич синф ўқувчиларининг саводхонлиги мазкур мезонлар асосида баҳоланади.
Финляндия, Буюк Британия, АҚШ, Туркия, шунингдек қўшни Қозоғистон ва Тожикистон тажрибаларидан келиб чиқиб, бошланғич синфларда “интеграциялашган дастур асосида “Она тили ва ўқиш саводхонлиги фани жорий этилиши белгиланган.
«Она тили» ва «Ўқиш» фанларидан битта ўқитувчи дарс беришини инобатга олсак, «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» фанининг жорий этилиши ўқув соатига таъсир кўрсатмайди.
Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан янги фан учун дарслик билан бир қаторда, ўқитувчи методик китоби, ўқувчи дафтари ва фан мультимедиа иловалари яратилади.