Иқтидорли “иккичилар” психологияси
Одатда, боланинг иқтидори эрта намоён бўлса, уни дарҳол пайқаш мумкин.
Лекин баъзи иқтидорли болалар кечроқ ўз имкониятларини кўрсатади, шунинг учун уларга эътибор бериш муҳим.
Кўпчилик “иккичи” ўқувчиларни шунчаки суст ўзлаштирувчи деб ҳисоблайди.
Аслида эса уларнинг орасида иқтидорли болалар ҳам бўлиши мумкин.
Шунинг учун ўқитувчи уларни тушунишга ва рағбатлантиришга ҳаракат қилиши керак.
Суст ўзлаштирувчи ўқувчиларда иқтидорни пайқаш қийин, чунки:
1. Ўқитувчи иқтидор белгилари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаслиги мумкин.
2. Ўқувчи, ўқитувчи ва ота-она ўртасида тушунмовчиликлар бўлиши мумкин.
Иқтидор икки турга бўлинади:
1. Ўрганишга иқтидорли болалар – улар тез ўрганади, аммо ўз нуқтаи назарини билдиришга шошилмайди;
2. Ижодий иқтидорли болалар – улар кўпинча “иккичи” бўлиб кўринади, чунки уларнинг хаёли бой, ўй-фикрлари тартибсиз бўлиши мумкин ва стандарт ёндашув уларга тўғри келмайди.
Ижодий иқтидорли ўқувчиларни ажратиш учун қуйидаги белгиларга эътибор бериш керак:
1. Осон масалаларни ҳам тушунишда қийналиши мумкин;
2. Янги ғоялар уларнинг диққатини чалғитади;
3. Жавоблари одатдагидан фарқли бўлиши мумкин;
4. Улар тайёр фикрларни қабул қилишдан кўра, ўз қарашларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.
Шунинг учун ўқитувчи ҳар қандай “иккичи” ўқувчини баҳолашда, унинг ижодий иқтидорли бўлиши мумкинлигини ҳам ҳисобга олиши керак.
Бу таклиф эмас, балки яхши педагог бўлишнинг зарурий шартларидан бири.
Устоз кундалиги жамоаси (психол. ф. д. П.С. Эргашев илмий таҳрири остида)
@Ustoz_kundaligi