Суҳбат кучи: ўқувчи билан тарбиявий суҳбат қуришнинг 5 усули
Биз болаларга ўзимиз билганимизча насиҳат берамиз:
Чекма, дарс қил, гап қайтарма, дарсда ухлама..
Келинг, тажрибали педагог — Крутетскийнинг «Психология» китобида тарбиявий суҳбат қуриш бўйича келтирган бешта тавсиясини кўриб чиқамиз:
1. Тарбияловчи суҳбатни аниқ сабаб билан ва воқеага боғлаб бошлаши тавсия қилинади. Суҳбатнинг нима учун зарурлигини ўқувчига тушунтириш муҳимдир.
2. Суҳбатни кучли, таъсирли ва эмоционал мисоллар билан бошлаш яхши натижа беради. Бу ўқувчини диққатини жалб қилади.
3. Қилаётган ишининг нотўғрилигини асосли далиллар билан тушунтириб бериш зарур. Ўқувчи сизнинг сўзларингизга тўлиқ ишониши керак.
4. Фақат насиҳат бермасдан, ўқувчининг фикрини эшитишга ҳаракат қилинг. У билан ўзаро фикр алмашиш, ўйлашга ундаш суҳбатни самарали қилади.
5. Совуққонлик ва бепарволик суҳбатнинг самарадорлигини камайтиради. Суҳбатни ҳиссий тарзда ўтказиш, жонли ва қалбдан чиқадиган гапларни айтиш ўқувчига таъсир қилади.
Бу формулани уйга вазифа бажармайдиган ўқувчи мисолида кўриб чиқамиз:
1. "Бугун уй вазифасини бажармаганингни кўрдим. Бу ҳақида суҳбатлашишимиз керак."
2. "Вазифаларни ўтказиб юбориш ўқиш натижаларига салбий таъсир қилади. Бир дўстим бор эди, вазифаларни бажармасди, кейин ўқишда қийинчиликларга дуч келди ва мақсадларига эриша олмади."
3. Агар вазифаларни бажармасанг, мавзуга тушунмайсан. Мавзуга тушунмасанг — зерикасан. Зериксанг яна дарс қилгинг келмайди. Ўқишдан қолиб кетасан. Тенгқурларинг ўқишга кираётганида сен йиғлаб кузатиб қоласан.
4. "Нега вазифани бажармадинг? Қийинчиликлар борми? Қандай муаммога дуч келдинг? Кел, бирга таҳлил қилайлик!
5. Уйга вазифаларни бажарсанг, мен ҳам ота-онанг ҳам бағоят хурсанд бўламиз. Бу орқали ўқишга кирсанг, жамиятга фойданг тегса, биздан бахтли одамни кўрмайсан. Ўзинг ҳам нақадар бахтиёр бўласан!
P.s: Мисоллар камина томонидан тузилди. Айнан шундай бўлиши керак деган даъво йўқ.
@Ustoz_kundaligi